alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Офисда тушлик

Офисда тушлик: "Московская пицца"

Бу сафар офисда тушлик қилиш учун маскан танлаётган вақтда, бизга «Московская пицца» кафеси айтарли даражада ўз таомномасини кенгайтирганлиги маълум бўлди. Эндиликда ушбу масканда нафақат пиццага, балки бошқа кўпгина нарсаларга ҳам буюртма бериш мумкин. Шунинг учун ҳам бошқа таомлар қанчалик мазали тайёрланишини текширишга қарор қилдик. 
 
Айтганча ушбу кафенинг сайти бор. Унда барча таомнома кўрсатилган. Аммо сайтнинг ўзидан буюртмани расмийлаштиришга ҳаракат қилганимизда, баъзи муаммолар юзага келди ва шу сабабли биз кафега қўнғироқ қилиб, сайтда расмийлаштирган буюртмамиз ҳақида суриштирсак, бизга буюртма рўйҳатдан ўтмаганлигини маълум қилдилар ва телефондан буюртмани қабул қилиб олдилар. 
Буюртмамиз вақтида етиб келди. 
 
Қуйида бизнинг буюртма:

Номи Нархи                            
Товуқ шўрвали угра (Chicken noodles) 4500.00 сўм
Чечевицали (ясмиқли) крем-шўрва (Lentil cream soup) 6000.00 сўм
Қўзиқоринли крем-шўрва (Cream of mushrooms) 5800.00 сўм
Чучвара шўрва (Meat dumplings with broth) 5000.00 сўм
Карбонара спагеттиси  (Pasta Carbonara) 12300.00 сўм
Итальянча салат (Italy) 7000.00 сўм
Грекча салат (Greece) 9700.00 сўм
Цезарь салати (Caesar) 8000.00 сўм
"Пикантный" салати  10800.00 сўм
Тосканча қайлада товуқ гўшти  10300.00 сўм
Московские котлетлари 13000.00 сўм
  Помилдорили юмшатилган мол гўшти                                      135000 сўм

Шунингдек, етказиб бериш – 7.000 сўм,

Жами – 113.000 сўм

Шуни айтиб ўтиш жоизки, буюртмамиз иссиқ ва тартибли ўралган ҳолда етиб келди.
 
alt

Қўзиқоринли крем-шўрва ҳақиқатда мазали ва қуюқ бўлганлиги боис, ҳамкасблар фақатгина яхши фикрларни билдирдилар. 
 
alt

Товуқ шўрвали уградан эса барчани ҳафсаласи пир бўлди. У тузсиз ва мазасиз эди.
 
alt
 
Чечевицали (ясмиқли) крем-шўрва борасида фикрлар бўлиниб кетди. Кимдир учун шўрва жуда ҳам мазали кўринди, кимдир учун эса тузсиз ва жуда ҳам қуюқ бўлиб туйилди.
 
alt

Чучвара эса ярим тайёр дўконларда сотиладиган маҳсулотдан қилинган бўлиб чиқди ва "Роллтон" таъмини сезса бўларди. 
 
alt

Грекча салат эса ёмон эмас, "4-" га баҳоладик. Памилдорилар катта тўралганлиги ва жуда ҳам кўп кўкатлар солинганлигига қарамай салатнинг таъми бузилмаган эди. 
 
alt

"Пикантный" салати эса барча ходимларимизга энг ёққан салатлардан бири бўлди.
 
alt

Цезарь салати эса барчани майонез билан аралаштирилган ҳолда келтирилгани ҳайратлантирди.
 
alt

Итальянча салат умуман ҳеч кимга ёқмади. Шу сабабли ҳам ейилмай қолиб кетди. У шўр эди ва асл мазасини билиб бўлмасди.
 
alt

Котлетлар бир оз оловда кўпроқ ушлаб юборилган, аммо мазали эди. Балки шунчаки жуда ҳам оч бўлганлигимиз учун шундай туйилгандир бизга.  
 
alt

Тосконча қайлали товуқ жуда ҳам қуруқ ва мазасиз бўлиб чиқди.
 
alt

Помилдорили юмшатилган мол гўштидан тайёрланган таом ҳам тузсиз бўлиб чиқди. Ошпазлар қайла нима эканлиги ҳақида унутиб қўйган бўлиб туйилди бизга. Афсус.
 
alt

Карбонар таоми эса барчага бирдек манзур бўлди. 
 
alt
 
Натижада барчамиз, биз эса 7 киши эдик ва етарлича мазали тарзда тушлик қилиб олдик. Яна ҳисоб унчалик кўп бўлмаганлигини инобатга оладиган бўлсак, янада кайфият кўтарилади. Биз «Московская пицца» кафесидан буюртма берилган тушлигимизга унча катта бўлмаган минус билани "5"га баҳоладик. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-05-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг