ДОКТОР PRO: СТРЕСС ВА КАРАНТИНДА У БИЛАН КУРАШИШ
Анна Прохорова – шифокор-невролог, тиббиёт фанлари доктори, Европа болалар неврологлари жамияти, Европа инсультга қарши кураш ташкилоти, Эпилепсияга қарши курашиш халқаро лигаси ва Ўзбекистон психологлари ассоциацияси аъзоси.
Лойиҳамизнинг биринчи сонида қуйидаги саволларга жавоб оласиз:
Стресс яхшими ёки ёмон?
Куйиб кетмаслик учун стрессга қандай реакция қилиш керак?
Стресс туфайли касал бўлиб қолиш мумкинми?
Нимага стрессдан бош оғрий бошлайди?
!!! Шунингдек, стресс даврида мия билан қандай келишиб олишнинг универсал рецептини билиб оласиз.
Анна Прохорова, тиббиёт фанлари доктори:
Биз Myday медиа ресурси билан янги лойиҳани йўлга қўйдик ва бу лойиҳада мен сизларга ўзимнинг энг севимли аъзоларимдан бири бўлган МИЯ ҳақида гапираман.
Биз нимага бу лойиҳани йўлга қўйишга қарор қилдик? Чунки сиз тиббий кўрик вақтида, ижтимоий тармоқларда, шахсий хабарларда доим менга турли хил саволлар билан мурожаат этасизлар. Ҳаракат қилсамда, ҳамманинг саволларига жавоб беришга улгурмайман. Айнан шу сабабли, яъни барча саволларингизга жавоб топишингиз учун ҳам ушбу лойиҳа ишга тушди.
Биринчи кўрсатувда МИЯ ва у билан стресс вақтида қандай келишиш мумкинлиги ҳақидаги мавзуни танлашимга, айнан сизлар менга хабарларда юборган саволларингиз туртки бўлди.
Доктор, айтингчи стресс бу яхшими ёки ёмон?
Анна Владимировна, асабий бўлиб қолмаслик учун стресс вақтида нима қилиш керак?
Айтингчи агар доим асабий ҳолатда бўлсам касал бўлиб қолишим мумкинми?
Айнан шундай саволлар жуда ҳам кўп, шу сабабли ҳам кўрсатувнинг биринчи сони учун, барча юбориладиган саволлар ичида энг кўп бериладиганларини танлаб олдим.
Шу ва бошқа саволларга мен, Мия ва у билан стресс вақтида қандай келишиш мумкин мавзусига бағишланган кўрсатувнинг биринчи сонида жавоб бераман.
МИЯ ва у билан стресс вақтида қандай келишиш мумкин?
Даставвал бизнинг миямиз жуда катта ёшда эканлигидан бошлайлик. Тузилиши бўйича мия аждодларимизникига ўхшайди ва одамзод пайдо бўлгандан бери унчалик ўзгармаган.
Аммо, биринчи ўринда менга берилган саволга, яъни стресс бу яхшими ёки ёмон, деган саволга жавоб бермоқчиман. Умуман олганда бу яхши ҳам, ёмон ҳам эмас. Стресс бизга табиат томонидан ривожланиб боришимиз учун берилган. Агар стресс бўлмаса биз ривожланмай қолар эдик. Стресс бизга табиат томонидан берилган бўлиб, у ривожланиб боришимизга туртки бўладиган омил. Аммо, стрессга қандай муносабат билдириш, бу бизнинг миямизга боғлиқ. Миямиз бир неча қисмлардан иборат бўлиб, у қадимги - доим ривожланиб борадиган ва янги - ривожланган миядан иборат.
Биз стрессга учраганимизда, аввал бизнинг қадимги миямиз ишлай бошлайди ва у стрессга учта реакцияни кўрасатади: қочиш, ташланиш ва қотиб қолиш. Бу нима эканлигини мисолда тушунтириб бераман. Масалан, аждодларимиз найза тишли йўлбарс билан тўқнашиб қолганда, уларнинг ўйлаш учун умуман вақти бўлмаган, қорни очмикан, тўқмикан, бу ўзи найза тишли йўлбарсми? Қадимги мия тез қарор қабул қилиш учун ўз вазифаларини ишга солар эди. Натижада у ё қочар эди, ёки ташланар, ёки бўлмса қотиб қолар эди, бу эса аниқ йўлбарс қурбонига айланарди дегани.
Замонавий ва онгли инсоннинг қадимдаги аждодларимиздан фарқи нима? Айнан бизнинг таҳлил қила олиш хусусиятимиз борлигида. Бизда миянинг префронтал қобиғи жуда яхши ишлайди. Лекин гап шундаки, қадимги мия тезроқ ишлайди, чунки у ёш жиҳатдан каттароқ. Ва биз қайси замонда яшашимиз ва ким бўлишимиздан қатъий назар стрессга биринчи реакция шу учтасидан бири бўлади: қочиш, ташланиш ёки қотиб қолиш.
Лекин сиз билан шу вақтда тўхтаб, миямизнинг префронтал қобиғини ишлатсак (чунки у айнан ирода кучи билан ишга туширилади), шунда биз онгли инсон сингари йўл тутган бўламиз ва бунда стресс биз учун эволюцион босқичга туртки бўлиб, янги кўникмалар ҳосил қилиш ва ривожланишимизга кўмаклашади.
Мисол учун сиз стрессли вазиятга тушганингизда қадимги миямиз буйруқ берадиган реактив моделни танлашингиз мумкин, яна проактив моделни ҳам танлаш мумкин, бунинг учун биргина савол бериш кифоя, Мен бу вазиятда нима қилишим мумкин? Бу савол стрессга қандай реакция қилишингизни ҳал қилади. Шу саволни беришингиз билан миянгизнинг префронтал қобиғи ишга тушади ва сиз ҳаракат режасини тузишни бошлайсиз. Нима қилишим мумкин? Бу вазиятда ўзим ва яқинларим учун фойдали нима қилишим мумкин? Бу муаммони ҳал қилиш учун нима қилишим керак? Чунки бизга имконсиз, даҳшатли туюлган муаммоларимиздан 99% миямизнинг префронтал қобиғи ишга тушгач ҳал бўлади. Шунинг учун стрессли вазиятга тушиб қолганингизда, менинг биринчи тавсиям - қўрқманг! Бу вазиятга тўғри реакция қилиб, ўзингизнинг шахс сифатида ўсишингиз учун фойдаланишингиз мумкин. Иккинчиси, ўзингизга бу вазиятда нима қилишим мумкин деган саволни беринг, бу проактив модел дейилади. Бизнинг аждодларимиз ўзларига шу саволни бера олишмаган.
Касал бўлиб қоламанми? деган саволга келсак, ростан ҳам касалликларнинг Чикаго еттилиги бўлиб, улар одамнинг стрессга нотўғри реакцияси натижасида юзага келади. Бу еттиликка бронхиал астма, гипретоник хасталиклар, ошқозон яраси, нейродермит каби касалликлар киради. Агар бу сизларга қизиқарли бўлса кейинги кўрсатувларда булар ҳақида гапириб ўтаман. Изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Стрессга нотўғри реакция қилганимизда нима бўлади? Ҳис-туйғуларимизни нотўғри бошдан кечирамиз. Ҳис-туйғулар миямизнинг қуввати, агар сиз уларни ажрата олсангиз, нима сабабдан у ёки бу туйғуни бошдан кечирайтганингизни таҳлил қилинг. Буни бажара олсангиз, ичингизга ютмасангиз, касал бўлишдан ўзингизни асрайсиз. Яна бир марта қайтараман, ҳис-туйғулар миянинг қуввати. Қувват, физикадан биламиз, ўз-ўзидан йўқ бўлиб қолмайди, агар туйғуларингизни нотўғри бошдан кечирсангиз, уларнинг қуввати касалликка олиб келиши мумкин. Ва сиз Чикаго еттилигига киритилган касалликлардан бирини орттириб олишингиз мумкин.
Стресс вақтида мия билан қандай тил топиш мумкинлиги ҳақида универсал тавсиям шундай, биринчидан, сиз стресс бизнинг эволюцион ривожланишимизга қаратилганлигини англашимиз керак, стресс янада кучли, ақлли, тажрибали бўлишимизга, янги кўникмалар ҳосл қилишимизга кўмаклашади. Тан олинг, сиз жуда кам ҳолатда стрессга бу нуқтаи назардан қарагансиз. Иккинчидан, ўзимизга тўғри савол бера олишни билишимиз керак. Қадимги миянинг буйруғи билан қочиш ёки ташланиш эмас, балки онгли инсон сингари ўзингизга тўғри савол беришингиз керак. Иккинчи босқич, ўзингизга савол беринг: Бу вазиятда мен нима қилишим мумкин? Яна бир муҳим нарса, режани бандма-банд ёзиб чиқиш керак ва унга амал қилишимиз керак. Бу тавсияга қўшимча сифатида шуни айтишим мумкин, айниқса ёши катта, фарзандли инсонларга. Сизнинг бундай вазиятларда ўзингизни қандай тутишингиз сизга боғлиқ бўлган, сизга ишонган инсонларга таъсир кўрсатади. Фарзандларингиз, ходимларингиз учун сизнинг реакциянгиз намуна бўлишини ёддан чиқарманг. Чунки фарзандларингиз оламга сизнинг назарингиз билан қарайди, ходимларингиз вазиятнинг қалтислигини сизнинг реакциянгизга қараб баҳолайди. Айнан шулар стресс вақтида миянгиз билан келишиб олишга кўмаклашади.
Биринчи кўрсатув учун саволларни мен ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаларимдан олдим. Агар саҳифаларим сизларга қизиқарли бўлса обуна бўлишингиз мумкин, ҳаволаларни изоҳларда қолдираман. Мия фаолияти ва асаб тизимига оид саволларингиз бўлса изоҳларда ёзиб қолдиринг ва мен албатта уларга жавоб бераман.
Нимага асабийлашганимда, фикрлашим ёмонлашади?
Бу вазиятда қадимги миянгиз фаолияти ишга тушади ва қотиб қолиш ҳолати юзага келади. Нейрокимё нуқтаи назаридан келиб чиқадиган бўлсак, стресс вақтида адреналин, кортизол гормонлари ажралиб чиқади ва улар миядаги илм олиш маркази фаолиятини сусайтиради. Шу сабабли ҳам маълумотни қабул қилиш, фикрлаш ёмонлашади. Бундай вазият ота-оналар фарзандаларига овоз кўтариб, бақириб дарсларни тушунтирсалар ҳам юзага келади. Шунинг учун ҳам болаларга бақирмаслик керак ва тўғри таълим бериш лозим.
Нимага стресс ҳолатига тушсам ва кўп асабийлашсам, менинг бошим оғрий бошлайди?
Бу стресс вақтида жуда кўп учрайдиган ҳолат бўлиб, стрессга ва у юзага келганда турли хил гормонларнинг ишлаб чиқилишига, мушак каркаслари ва томирлари реакциясидир. Булар оқибатида инсон асабийлашган вақтда бош оғриғини ҳис этади. Стрессга нейрокимёвий реакция бошланганда бизнинг барча мушакларимиз сиқила бошлайди. Агар аҳамият бериб, эсласангиз экстремал ҳолатга тушиб қолганингизда, дарров ўзингизни йиғиб, сиқилиб оласиз. Айнан шундай ҳолат мия томирларида ҳам юзага келади ва бемор сиқилган бош оғриғини ҳис этади.
Асабийлашмасликни ўрганса бўладими?
Ҳаёт экансиз асабийлашмасдан яшай олмайсиз, албатта. Аммо ҳаётингизда кутилмаган ҳолатларга тўғри реакция қилишни, уларни тўғри қабул қилишни ўрганиш мумкин. Энг муҳими ўзингизга тўғри саволлар беришдир. Яъни бу вазиятда нима қилишим мумкин ва бу мен учун қанчалик муҳим, деган саволларни миянгизга берсангиз, у сизга тўғри жавобларни, қандай реакция қилишни йўллайди ва бу жуда ҳам ёрдам беради. Тўғри нафас олиш ҳам жуда муҳим. Нафас олишингизга диққат қилиб, тўғри нафас олаётганингизни ҳис қилсангиз, атрофдаги нарсаларга аҳамият берсангиз, стресс гормонларининг ишлаб чиқилишини олдини оласиз.
Бугунга ҳозирча шу, изоҳларда ўзингизни қизиқтирган саволларингизни қолдиринг. Кейинги кўрсатувимиз эса мия парваришига бағишланади.
ДИҚҚАТ! MYDAYTV ЮТУБ-КАНАЛИДАГИ КЎРСАТУВ ОСТИДАГИ ИЗОҲЛАРДА САВОЛЛАРИНГИЗНИ ЁЗИБ ҚОЛДИРИНГ. БАРЧА САВОЛЛАРГА АННА КЕЙИНГИ КЎРСАТУВЛАРДА ЖАВОБ БЕРАДИ. КЎРСАТУВНИНГ ЯНГИ СОНЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАСЛИК УЧУН КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ ВА БИЛДИРИШ ХАБАРИНИ ЁҚИБ ҚЎЙИНГ
Шунингдек кўринг:
2-СОН: ДОКТОР PRO: МИЯНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ КЕРАК?
3-СОН: ДОКТОР PRO: АСОСИЙ ЭРКАК ЖИНСИЙ АЪЗОСИ - БУ МИЯ (18+)
ИЗОҲЛАР 0