ДОКТОР PRO: МИЯ ҚАНДАЙ ПУЛЛАРИНГИЗНИ БОШҚАРАДИ
Бугунги мавзу – мия қандай пулларингизни бошқаради. Ақл билан инвестиция қилинг
Биз сизлар изоҳларда ва шахсий хабарларда юборган кескин саволларни муҳокама қиламиз:
Харид қалбга шифоми?
Нимага пул ва ҳис-туйғуларни аралаштириш керак эмас?
Ҳис-туйғулар харажатга қандай таъсир кўрсатади?
Нимага стресс вақтида одамлар камроқ пул топадилар?
Пул олиш ёки йўқотиш билан боғлиқ вазият қанчалик хавфли бўлса, ҳис-туйғулар учун масъул бўлган зоналар шунчалик фаоллашади.
Айнан шунинг учун ҳам пуллар билан ҳис-туйғуларни аралаштириш керак эмас.
Биз маблағлар ва уларнинг харажатини ҳис-туйғулар қўлига топширишимиз биланоқ пулларимиз назоратини йўқотамиз.
Бу нима сабабдан рўй беради?
Нимага пулни ўйлаганда ҳис қиладиган туйғуларимиз уларни назорат қилишга ҳалақит қилади.
Инсон мияси «йўқотишдан» қўрқади
Пулингиз бор ва назарий жиҳатдан уларни йўқотишдан қўрқасизми ёки сизда аллақачон бундай вазият юз берган ва сиз у қадар яхши бўлмаган молиявий аҳволдамисиз ҳеч аҳамияти йўқ – пул йўқотиш қўрқув ҳисси тўғри қарор қабул қилишга жавоб берадиган префронтал қобиқни занжирлаб қўяди.
Префронтал қобиқ ҳақида мен Доктор Пронинг биринчи сонида гапириб берган эдим.
Ҳиссиётлар тўғри қарор қабул қилишга, ахборотни тизимлаштиришга халақит беради.
Агар сиз ўз пулингизга эгалик қилиш ва молиянгиз устидан кучга эга бўлишни хоҳласангиз пуллар билан ҳиссиётларни бир-биридан айро тутишни ўрганишингиз керак бўлади.
Одамлар стресс пайтида кам топишларини сезганмисиз?
Мия нуқтаи назаридан қараганда буни тушунтириш осон, мия сурункали стресс ҳолатига тушсаю сиз буни бартараф қилолмасангиз организмда стресс гормонлари – адреналин, кортизол ишлаб чиқарила бошлайди ва ва бу гормонлар префронтал қобиқни блоклаб, яъни тўсиб қўяди.
Сизнинг префронтал мия қобиғингиз тўсилса тўғри қарорлар қабул қила олмайсиз ва хато ишлар қилиб, нотўғри хулосалар чиқара бошлайсиз ва албатта эплаганингиздан камроқ топа бошлайсиз ва устига устак керагидан ортиқ харажат хам қилишингиз мумкин.
Нима учун бу рўй беради?
Кўпинча биз хотиржамликни пулга сотиб олмоқчи бўламиз, бу бизни стресс ҳолатидан чиқаради. Пул бизнинг психологик муаммоларимизни ечишга ёрдам беради деб ўйлаймиз, аслида эса пул ҳеч нарсани ҳал қилолмайди ва миямиз қопқон қўйиб бизни кераксиз ва ўйланмаган харажатлар қилишга мажбур қилади.
Келинг, миямиз кераксиз харажатлар қилдирадиган қопқонлар ҳақида гаплашамиз. Миянинг энг биринчи ва севимли қопқони – йўқотишдан қўрқув ҳисси. Биз бу қўрқувни харид қувончидан кучлироқ ҳис қиламиз, шу туфайли сизда маркетологлар айёрлиги жуда яхши иш беради: Сотувнинг охирги куни, охирги учта жой қолди, сизга керакли нарсани харид қилишингиз учун охирги икки соат қолди, дегандек.
Миямиз ишлатишни яхши курадиган яна бир қопқон бу статус кво, яъни аслига қайтиш андишаси, гап шундаки, миямизни ҳар қандай – ҳоҳ яхши ҳоҳ ёмон ўзгаришлар қўрқитади, буни ўз қулай муҳитидан чиқиш деб тушунади.
Савол – сиз ўз мобил операторингизни ўзгартириб турасизми? Аксинча сиз кўп йиллардан бери битта мобил оператор фойдаланувчиси эканлигингиз эҳтимоли кўпроқ, ва сизнинг мобил операторингиз тарифни оширсада, бошқа мобил операторлар рекламаси яхши таклифлар қилсада. Сиз ўз операторингизни афзал биласиз, чунки миянгиз янгиликлар, ўзгаришлардан жуда қўрқади.
Мия фойдаланадиган яна бир қопқон – бу Барнум эффекти
19 асрда шундай шоумен ўтган, ва бу эффект унинг номига қўйилган. Бу эффектнинг моҳияти шундаки, биз эшитган хабаримиз ишончлилигини унинг қанчалик позитивлигига қараб баҳолаймиз, хабар қанчалик яхши бўлса, у бизга шунчалик мос деб ўйлаймиз.Гороскоплар, фолбинлар ва биз пул сарфлайдигани бошқа ҳолатлар айнан шундан фойдаланади – миямиз бизга ёқадиган нарса эшитгач, унинг тўғрилигини текширишдан бизни чалғитади.
Биз тез-тез тушадиган қопқонлардан яна бири – бу боғланиб қолиш эффекти. Биз рақамларни бошланғич эшитган томонимизга қараб, яъни сотувчи айтган нархга қараб баҳолай бошлаймиз ва савдолашганда шу нархдан келиб чиқамиз, молнинг асл таннархини ўйламаймиз.
Аслида боғланиш эффекти ҳам миямиз қопқонларидан бири.
Боғланиш эффекти айниқса стресс пайтида яққол ишлайди ва реал нархни тахлил ила олмаймиз. Яна бир қопқон – эгалик эффекти, биз ўз молимизни юқори баҳолашга мойилмиз. Бу нарса бизники ё йўқлигидан қатъий назар, уни ўзимизники деб ҳис этдикми бўлди, миямиз пулни харж этишга мойил бўлади, шунинг учун олдингизда харажатга боғлиқ аниқ мақсадингиз бўлса ва кераксиз харжлардан тийилмоқчи бўлсангиз. Яхшиси олмоқчи бўлмаган нарсангизни ўлчаб ёки мўлжаллаб кўрманг.
Ҳар қандай ҳиссиётлар сизни кераксиз харажат қилишга олиб келади
Шопинг – даволамайди
Шопинг стресс муаммоларининг бир марталик ечими, аммо у сиз тушган муаммолик ва кераксиз харажатларга олиб келадиган вазиятни бартараф этувчи йўриқнома эмас.
Эркаклар мияси тез тушиб қоладиган қопқонлардан яна бири бу - сарфланган пуллар.
Шундай нарсалар борки, вақт ўтиши билан улар ўз аҳамиятини йўқотади. Масалан даромад келтирмайдиган бизнес ёки бўлмаса молиявий ҳаражат қилишни истамайдиган бирон-бир иш. Аммо сиз шу нарсаларга аввал сарфлаган ҳаражатларингизга ачинасиз ва чек қўйиб, улардан воз кечиш қарорини қабул қилишни жуда ҳам чўзиб юборасиз. Аслида эса ҳеч қандай на маънавий на моддий фойда келтирмайдиган ишдан воз кечиш анча афзалроқ албатта. Миянинг бундай қопқонларига тушиб қолманг. Миянинг префронтал қобиғини ишга тушринг.
Охирги қопқонлардан бу - кутиш эффекти. Бирон бир нарса ёки иш атрофида қанчалик кўп гап-сўз, сир бўлса, миянгиз шу нарсага сиз эга бўлишингизни шунчалик кўп истайди. Бунга мисол iPhone.нинг янги чиққан русими бўла олади. Одамлар биринчи ҳаридор бўлиш истагида кечаси билан навбатда туради. Юқорида айтганимдек бу ҳам миянгизнинг яна бир найранги ва бундай ҳолатда албатта миянинг префронтал қобиғини ишга тушириш лозим. Нима сиз учун муҳим шуларни аниқлаб олинг, ўзингизга тўғри саволлар беринг. Ва бу сизга туйғуларни пулдан ажрата билишингизга ва пулларингизни бекорга сарфламасликка ёрдам беради.
Пулларимиз назоратини қандай қилиб ўз қўлимизга олишимиз мумкин? қандай қилиб тўғри пулларни ишлатиш ва инвестиция қилиш мумкин?
Пулларни ҳис-туйғулардан ажратиб олинг. Пулларингизни ҳис-туйғуларингизга бериб қўйишингиз билан сиз молиявий ҳолатингиз устидан буткул назоратни йўқотиб қўясиз. Барча молиявий масалалар бўйича қарорни совуққон бўлганда қабул қилинг. Ўзингизга савол беришни унутманг, ҳақиқатда шу нарса мен учун муҳимми? сотиб олганимдан кейин уч кун ўтиб, шу нарсани шунчалик истармиканман деб. Ва албатта сизга таклиф этилаётган маҳсулот ҳақиқатда айтилганидек яхшими ёки йўқ текширишни унутманг. Пулларимиз назоратини қўлга олиш бўйича яна бир маслаҳат. Рўйхатлар юритиб боринг, ўз олдингизга мақсадлар қўйиб боринг. Ўз миянгизга қай тарафга ҳаракатланиш бўйича аниқ кўрсатмалар беринг.
Келинг энди барчасини сарҳисоб қилсак. Миямиз кераксиз харажатлар қилмаслиги учун нима қилиш керак?
Ҳис-туйғулар ва пулни ажрата билиш керак. Ҳис-туйғулар ва улар остида қабул қиладиган қарорларни ажрата билиш лозим. Мияга бироз бўлса ҳам дам ва вақт бериш даркор, шунда миянинг префронтал қобиғи ишга тушади. Ҳис-туйғулар эса билганимиздек автоматик равишда юзага келади. Яна бир нарса дўконларга ҳаражат қилишга борганда албатта рўйҳат билан бориш лозим. Бу сизга кераксиз ҳаражатларни қилмасликка ёрдам беради. Ҳар қандай рўйҳат мия учун жуда яхши фильтр ҳисобланади ва у ҳис-туйғуларга эмас, биринчи бўлиб рўйҳатга эътибор беради.
Мияга у катта бўлиб қолганлигини ва тез-тез префронтал қобиғини ишлатишини қандай қилиб эслатиш мумкин?
Бу ҳолатда нафақат мол-муллка инвестициялар, балки соғлиққа, билимга ва муносабатларга ҳам инвестиция қилиш лозим. Чунки соғлиқ бўлмаса ҳеч нима татимайди, қанчалик билимли бўлсак шунчалик ҳар қандай стресс ҳолатида тўғри қарор қабул қилишимизга имкон бўлади. Биз барчамиз инсонмиз ва ҳаммамизга яқинларимих меҳри керак, шунинг учун ҳам муносабатларга инвестиция қилиш лозим. Ва яна бир муҳим нарса бу таассуротлар. Уларга албатта инвестиция қилиш лозим. Чунки янги таассуротлар янги нейрон муносабатларни яратишга имкон беради. Бу эса ўз ўрнида миянгизнинг ёшлигидир.
Кузатувчилар саволларига жавоблар:
Ким ва нега кераксиз ҳаражатлар қилишга кўпроқ мойилроқ?
Аёллар мияси кўпроқ эмоционал бўлиб, кўпинча кераксиз сарф-ҳаражатлар қилишади. Аммо бу эркаклар кераксиз ҳаражатлар қилишмайди дегани эмас. Улар ўша ҳис-туйғуларга берилганда жуда ҳам кўп сарфлашга мойиллар.
Молиявий йўқотишлар вақтида миямизни қандай қилиб стрессдан авайлашимиз мумкин?
Миямизга вақт керак, агар бир марта бўлса ҳам ишлаб пул топган бўлсангиз, мия буни билади, эслайди ва сиз ўзингизни янада кўпроқ турли ҳаёллар билан стресс ҳолатига тушириб қўймасангиз, у албатта сизга тўғри йўл кўрсатади. Мияга албатта вақт беринг, икки кун давомида ҳеч нимани ўйламанг, бир оз ҳотиржам бўлинг, ва албатта сиз аввалгидан ҳам кўпроқ пул топасиз.
Шу билан тамом. Саволларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг. MYDAYTV каналига обуна бўлинг ва янги сонларни ўтказиб юбормаслик учун билдириш тугмасини босиб қўйинг. Сизлар билан доктор Прохорова бўлди. Кейинги сон мавзуси эса сизларнинг истакларингиз бўйича танланади.
Шунингдек кўринг:1-СОН: ДОКТОР PRO: СТРЕСС ВА КАРАНТИНДА У БИЛАН КУРАШИШ
2-СОН: ДОКТОР PRO: МИЯНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ КЕРАК?
3-СОН: ДОКТОР PRO: АСОСИЙ ЭРКАК ЖИНСИЙ АЪЗОСИ - БУ МИЯ (18+)
ИЗОҲЛАР 0