
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Тошкентда янги «Анхор-Локомотив» боғи очилади
Бугун, 8 августда соат 17:00да Тошкентдаги «Анхор-Локомотив» боғининг очилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда истироҳат боғи ўзининг фейсбукдаги саҳифасида хабар қилган.
8 гектар майдонга эга истироҳат боғи пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур тумани «Анҳор» канали бўйлаб жойлашган. Боғ ҳудудида ресторан, бир нечта қаҳвахоналар, мусиқа ва чироқлар жўрлигидаги фонтанлар, болалар ўйин майдончалари, 320 кишига мўлжалланган ёзги театр, шунингдек МДҲ мамлакатларидаги энг катта картодром ва ўйин маркази фаолият кўрсатади.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
08-08-2016
ИЗОҲЛАР 0