Ҳафта янгиликлари қисқа сатрларда
AzucarMoreno ўзбек бренди ва Зарина Низомутдинова ҳамкорликни давом эттирди ва актриса бренднинг янги либослар тўплами «қиёфаси»га айланди. Янги либослар тўпламида шарқ ва ғарб анъаналари уйғунлашганини кўриш мумкин. Ўзбек матоларидан яралган Испан услубидаги либослар жуда ҳам бежирим кўринишда.
«Ойқиз эртаги» тарихий эртак, фэнтази жанридаги картинани 20 майдан бошлаб пойтахтимиз кинотеатрларида кўриш мумкин бўлади. 1,6 миллиард cўмлик бюджет билан тасвирга олинган фильмнинг ёпиқ премьераси 17 май куни бўлиб ўтди. Батафсил бу ерда.

23 майдан 29 майга қадар Алишер Навоий номли киносаройда Европа кинофестивали бўлиб ўтади. Пойтахтимиз томошабинлари ҳукмига 13 мамлакатнинг 17та киноасарлари тақдим этилади.
21 май куни бўлиб ўтадиган «Тўйлар муборак – 2016» фестивали доирасида пойтахтимизга «Муҳаббат тафти» сериали орқали ўзбек телетомошабинларига танилган ҳинд актёри Барун Собти ташриф буюради. Тўлиқ маълумот.
.jpg)
Хонанда Лола ижтимоий тармоқларда фаол. Эндиликда у «В Контакте» тармоғида ҳам ўзининг шахсий саҳифасини очди. Лола Йўлдошеванинг мухлислари эндиликда унинг кундалик ҳаётидаги янгиликлар билан мазкур ҳавола орқали танишиб боришлари мумкин бўлади.

Мафтункор хонанда Шаҳзода тез кунларда экранларга чиқиши кутилаётган Баҳром Ёқубовнинг «Бойвачча куёв» фильми учун саундтрек ижро этди. Қўшиқ «Пари» деб номланган бўлиб, саундтрекнинг съёмка ишлари тугатилган ва тез кунда мухлислар ҳукмига тақдим этилади.

«Куйла, ёшлигим!» ғолиблари тақдирланди. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази, ҳамда Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси ҳамкорликда ташкил этилган. Тақдирлаш маросими ва гала-концерт «Ёшлар ижод саройи»да бўлиб ўтди.
«Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари Самарқанд вилоятида ўтказилмоқда. Тадбир доирасида турли мазмундаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
16 май санасидан Фарғона шаҳрида «Юлдузча» болалар мусиқий телевизион танлови учун кастинг бўлиб ўтди. Шунингдек, мазкур танлов учун кастинглар Наманган ва Андижон шаҳарларида ҳам ўтказилади. Вилоятлардаги кастинг ғолиблари Тошкентдаги кастингда иштирок этиш имконига эга бўладилар.

Orzu супермаркети қайта таъмиридан сўнг, korzinka.uz тармоқлари бир қисмига киради.

7 йиллик танаффусдан сўнг, машҳур «Қамоқдан қочиш» - Prison Break сериали экранларга қайтади. Тафсилотлар билан сайтимизда танишинг.
.jpg)
АҚШнинг Алабама штатида Бирмингем санъат музейида «Камалак жилолари» номи остидаги кўргазма бўлиб ўтмоқда. Ушбу кўргазмада XIX асрда Ўзбекистонда адрасдан ишланган буюмлар қўйилган.

Дунё кинематографиясида муҳим воқеа ҳисобланган 69-Канн халқаро кинофестивали давом этмоқда. Қизил йўлакда Ҳиндистонлик машҳур юлдуз, дунё гўзали актриса Айшвария Рай барчани ўз чиқишлари билан лол қолдиришда давом этмоқда. Батафсил.
.jpeg)
«Евровидения 2016» танлови ғолиби жюри аъзолари фикрига кўра, Украиналик хонанда Жамала энг яхши ижрочи деб топилди.





ИЗОҲЛАР 0