alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театрлар

Ўзбекистон давлат драма театри

Шайхонтоҳур тумани, Уйғур кўчаси, 2 уй
Ўзбекистон давлат драма театри
Мўлжал
Цирк, "Чорсу" меҳмонхонаси
Телефон
+99871 244-11-70 +99871 244-11-69
+99871 244-11-70 +99871 244-11-69
Сайт
http://uzddt.uz/

Ўзбекистон давлат драма театри 1968 йилда “Ёш гвардия” театри сифатида ўзининг мустақил фаолиятини бошлаган. 1968 йилда театрга Эргаш Масафаев бош режиссёр этиб тайинланди. Ўша даврдаги “Ёшлар” театри 1968 йили Ўзбекистоннинг ўша даврдаги раҳбари Шароф Рашидов раҳномолигида ташкил этилган. Бу театр Республика ёшлари ҳаётини ифода этувчи биринчи замондош давлат театри сифатида туғилди.

Дастлаб “Ёш гвардия” деб ном олган бу театрнинг биринчи қалдирғочлари Эргаш Масафаев, Ширин Азизова, Азиза Бегматова, Тўғон Режаматов, Мирсоат Усмоновларбўлишган, кейинчалик эса бу трупага Доно Бобохонова, Мадина Тўхтаева, Ноила Тошкенбоева, Асрор Тошкетбоев, Малика Ибрагимова каби бир гуруҳ ёшлар келиб қўшилишди. Режиссёр Эргаш Масофаев жаҳон ва ўзбек драматургларининг ёшлар ҳаёти билан боғлиқ бўлган қатор асарларни саҳналаштиришга киришади.

1976 йилдан бошлаб театрга Бахтиёр Ихтиёров бош режиссёр этиб тайинланди ва Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Ишқ қурбонлари”, Мар Байжиевнинг “Келин ва куёв”, Ўлмас Умарбековнинг “Отилмаган ўқ”, Машраб Бобоевнинг “Ўттиз ёшлилар”, Исфандиёрнинг “Отасининг қизи” сингари пьесалари саҳналаштирилди.

1984 йил театрга Бадиий раҳбар этиб Баҳодир Йўлдошев тайинланди. Шу даврда театрда Баҳодир Йўлдошев бетакрор рассом Георгий Брим билан елкама елка туриб “Майсаранинг иши”, “Фармонбиби аразлади”, “Паранжи сирлари”, “Қора камар”, “Зиёфат”, “Искандар”, “Фаридун”, “Нодирабегим”, “Ипак йўли” каби бадиий етукасарларни саҳналаштирди. Уларнинг кўпчилиги Халқаро ва республика театр фестивалларида мукофотлар билан тақдирланди. Ҳеч иккиланмай режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан Георгий Бримни ҳамкорлиги, ўзбек театр санъатининг феномени деб айтишга асослимиз. Кейинчалик Минаввара Абдуллаева театрнинг бош режиссёри сифатида фаолият юритди. Кейинчалик эса эстафетани Сайфиддин Мелиев олди. У бир қатор асарларни саҳналаштирди. 2017 йилдан театрнинг бош режиссёрлигига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Олимжон Салимов тайинланиб, қисқа муддат ичида италиялик комедия устаси Карло Гольдонининг “Икки бойга бир малай” асари асосида “Труффальдино-икки бойнинг малайи”, Шароф Бошбековнинг “Ер барибир айланаверади” каби спектаклларни саҳналаштирди. Бугунги кунда Баҳром Усмонов театр директори вазифасида фаолият юритиб келмоқда .







 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг