Бола қорнини массаж қилишнинг 7 усули
Ҳаётининг биринчи уч ойида болаларни қорин санчиқлари безовта қилиши мумкин. Оналар чақалоқларини массаж қилиб, уларнинг ҳолатини енгиллаштира оладилар. Бунинг учун массажнинг 7 усулини билиш кифоя. Рукн ҳомийси - «Болалар учун ЛИНЕКС®».
Муҳим! Процедуралар овқатдан кейин бир ярим соат ўтгач ўтказилади. Барча ҳаракатлар соат стрелкаси бўйлаб бажарилиши лозим.
1-усул
Қизиган кафтларингизни гумбазсимон қилиб кичкинтойнинг қорни устига қўйинг. Бир неча дақиқа давомида қорин устига қўйилган иссиқ кафтлар жигар ва ўт пуфаги ишини рағбатлантиради. Бу икки орган овқат ҳазм қилиш учун муҳим аҳамиятга эга ва жуда иссиқни хуш кўради.
2-усул
Чақалоқлардаги кучли санчиқларни бартараф этамиз ва газлар пастга тушишига ёрдам берамиз. Қоринни «П-симон» шаклда соат стрелкаси бўйлаб енгил силашдан бошланг. Бундай массаж ичак ишини яхшилайди ва газларни қориннинг тепа қисмидан пастга тушишга мажбур қилади.
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
3-усул
Боланинг тиззаларини унинг биқини томонига букинг. Тиззаларни ияк томонга эмас, айнан икки томонга айириб, кичкинтойнинг биқинига тегадиган қилиб букиб туриш муҳим. Оёқларни шу ҳолатда икки сония ушлаб туринг, сўнг тўғриланг ва яна уларни бўш қўйиб, қимирлатинг.
4-усул
Оёқларини навбатма-навбат букиб-ёзиб, болага бироз «велосипед ҳайдатинг». Бола қаршилик қилса, уни мажбур қилманг: енгилроқ ҳаракат қилинг, кўпинча енгил ҳаракатларга бола қаршилик қилмайди.
5-усул
Қорин массажи, эгилтириш. Болани олдингизга чалқанчасига ётқизинг ва оёқчаларини букинг. Букилган тиззаларини олдин ўзингиздан ўнг томонга - аммо охиригача эмас, сўнг чапга эгинг.
6-усул
«Тегирмон» - Кафтлар бола қорнига кўндаланг қўйилади. Тегирмон парракларига ўхшаб ҳаракатлантириб, кафтлар қовурғадан қов суяклари бирлашган бўғимгача юргизилади. Бу машқ бажарилаётганда вақти-вақти билан танаффус қилиниб, бир қўл билан қориннинг қия мушаклари силанади. Бу вақтда иккинчи қўл киндик устига қўйилади. Шу тариқа бир неча марта такрорланади. Қорин прессига таъсир кўрсатилади ва ингичка ичак иши фаоллашади.
7-усул
Биқин ва киндик ёнини енгил чимдиб-чимдиб туринг, худди капалак бармоқлари билан эзаётгандек. Бу ҳаракатлар пресс мушакларини таранглашишга ва бўшашишга мажбур қилади.
Қорин массажининг бундай фаол тури киндик доираси тўғри шаклланишига ёрдам беради.
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
Мақолани тайёрлашда қуйидаги порталларнинг материалларидан фойдаланилган:
http://vsetelo.com/detskij/massazh-dlya-novorozhdennyx/zhivotik.html
http://www.7ya.ru/article/Massazh-detyam-dlya-piwevareniya-i-protiv-kolik-12-priemov/
https://detstrana.ru/article/malysh-0-1/uhod/massazh-zhivota-novorozhdennomu-pri-kolikah-i-zaporah/
Реклама ҳуқуқи асосида
ИЗОҲЛАР 0