Болалар учун рецептлар
Қандай таом берсангиз ҳам болажонингиз иштаҳа билан истеъмол қилиши учун нима қилиш керак? Масалага ижодий ёндашинг, шунда кеча ҳаёлингизга ҳам келмаган таомни едириш қанчалик осон эканига ҳайрон қоласиз! Рукн ҳомийси «Болалар учун ЛИНЕКС®»
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
Баъзида кичкинтойни овқатлантириш қанчалик қийин бўлиши ҳар қандай онага маълум, айниқса овқат ўта фойдали бўлса.
Бахтимизга «истамайман» муаммосини ўзгача бир безак ёрдамида осонгина ҳал қилиш мумкин. Балки, айрим таомларни тайёрлашга бирмунча кўпроқ вақтингиз кетар, аммо ишончингиз комил бўлсинки, биронта кичкинтой «эртаклардагидек» овқатланишдан бош тортмайди.
Бўтқа - ҳар қандай эрталабки нонуштанинг асосини ташкил этади. Енгил ҳаракат билан зерикарли сули бўтқасини ёқимтой чеҳрага айлантириш мумкин.
Бироз катта болаларни бутерброд билан сийлаш мумкин, бироқ, бутербродни яхши кўрадиган кичкинтойингиз ҳали икки ёшга тўлмаган бўлса, колбаса ўрнига ноннинг устига қайнатилган юпқа гўшт бўлагини қўйган маъқул.
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
Қайноқ таомлар ҳам мутлақо янгича кўринишда тортилади ва шунчаки қизиқиш уйғотибгина қолмай, балки бир олам завқ бағишлайди ҳам.
Ҳатто винегрет каби катталар таоми ҳам кичкинтойингизда самимий қизиқиш уйғотади.
Ошпазлик сир-асрорларини мукаммал эгаллаганлар учун эса одатий таомларни бадиий безашнинг чексиз сарҳадлари аён бўлади.
*Йўриқноманинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.
Матн муаллифи: Алена Ерсенкина
Фотосуратлар манбаи: Instagram @leesamantha
Реклама ҳуқуқи асосида
ИЗОҲЛАР 0