alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Фудтестлар

Тошкентдаги энг яхши пицца танланди!

FoodTest: Тошкентдаги энг яхши пицца!
Ўқувчиларимиз қаерда пицца харид қилишни маъқул кўрадилар? Қайси пицца энг машҳур саналади?
Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Food Testing ўтказишга қарор қилдик!
Қандай қилиб? Фейсбукдаги http://www.facebook.com/Myday.uz саҳифамизда “Қайси масканларда буюртма қилишни маъқул кўрасиз” деган сўровни осиб қўйдик...

Тафсилотлар.

Овоз беришда 12 та маскан қатнашди. Уларга ўз жавоб вариантларини қўшиш имконияти берилди ва 3 киши «Уйимда» деган вариантни қўшиб қўйди :)
Кўпроқ овоз олган дастлабки 5 та маскандан биз яширин тарзда «Маргарита» пиццасини харид қилдик, масканнинг ҳеч бир ходими пицца ким томонидан ва нима учун харид қилинганини билгани йўқ.

ВА, АЛБАТТА, БАРЧА ПИЦЦАЛАР ҲОМИЙЛАР ЖАЛБ ЭТИЛМАГАН ВА БЕПУЛ НАМУНАЛАР ОЛИНМАГАН ҲОЛДА, MYDAY.UZ ҲИСОБИДАН ХАРИД ҚИЛИНДИ!

Мана у – «назорат хариди»

№1 "Bibigon"
 
 
№2 "New World"


№3 "Bella Napoli"
 
 
№4 "Studio Cafe" – «darkhorse»

alt

№5 "il Miglliore"


№6 "Affresco"


 
Иштирокчилар орасида яққол аутсайдер Studio Café пиццасининг бўлиши бизнинг «фишка»миздир. Фаворит ва аутсайдер таомлари мазаси ўртасида тафовут қанчалар катталигини аниқлаш учун биз уни қўшиб қўйганмиз. Бундай амалиёт бизда ҳар доим бўлади.
Эксперимент ҳақиқий бўлиши учун Ucell савдо русуми жамоаси «тестинг» дегустатори сифатида иштирок этишга рози бўлди, бунинг учун уларга алоҳида ташаккур!
Барча иштирокчилар жуда очиқ ва кўнгилчан бўлиб, экспериментимизни иштиёқ билан қабул қилганини қайд этиб ўтамиз. Мана улар:


Соат миллари бўйича чап тарафдан:
  • Бўрибоев Ёдгорбек (Абонентларга хизмат кўрсатиш департаменти)
  • Лыскова Ольга (Маркетинг департаменти)
  • Зиямова Умида (Корпоратив коммуникация департаменти)
  • Махматов Олим (Абонентларга хизмат кўрсатиш департаменти)
  • Шерметов Хайрулла (Корпоратив сотув департаменти)
Ҳар бир пиццага рақам берилди ва иштирокчиларнинг ҳеч бири, табиийки, таом қайси масканга тегишли эканини ва қайси масканлар иштирок этганини билгани йўқ.


Ҳар бир иштирокчи тортилган пицца намуналарини татиб кўриб, уларни 1-ўриндан 6-ўрингача баҳолади.
 

Ҳар бир баллга қиймат берилди:
 
1 ўрин – 6 балл
2 ўрин – 5 балл
3 ўрин – 4 балл
4 ўрин – 3 балл
5 ўрин – 2 балл
6 ўрин – 1 балл


 
Баҳолаш жараёнида барча иштирокчи деярли ҳар бир пицца намунасига изоҳ бериб ўтди. Шу туфайли Ucell жамоасини бемалол тажрибали эксперт деб айтиш мумкин – барча бир овоздан пиццани яхшиси ресторандан эмас, балки фастфуд сотиладиган жойлардан харид қилиш маъқуллигини ва ҳар доим ҳам нархи қиммат пицца мазалироқ бўлавермаслигини қайд этди – бунга биз ҳам қўшиламиз.

ШУНИ АЛОҲИДА ТАЪКИДЛАМОҚЧИМИЗ – У ЁКИ БУ МАСКАННИНГ ПИЦЦАСИ ҚАЙСИ РАҚАМ ОСТИДА ЭКАНЛИГИНИ ДЕГУСТАЦИЯ ИШТИРОКЧИЛАРИ УШБУ ҲИСОБОТ-РЕПОРТАЖ ОРҚАЛИ СИЗ БИЛАН БИРГА БИЛИБ ОЛАДИ!

Мана баъзи изоҳлар:
«№2 – кўпроқ пирогга ўхшайди…»


«№1 – пишлоғи кўп, уйда тайёрлангандек хамири қалин…»


 
«№4 – хамири юпқа, зираворлари етарли, помидорлар майда тўғралган…»


«№6 – пишлоқ етарли, ширали, хамири юпқа, чиройли безатилган, лекин томат етишмаяпти…»

Энди эса, Ucell жамоасининг ҳар бир иштирокчиси берган баҳолар жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз (исмлари рақамлар билан бекитилган):

Маскан  1 2 3 4 5 Баллар йиғиндиси Ўрин
№1 Bibigon 5 4 4 5 5 23 1
№2 New World 4 1 6 2 3 16 3
№3 Bella Napoli 3 2 3 4 2 14 4
№4 Studio Cafe 2 6 5 3 6 22 2
№5 il Miglliore      1 3 1 1 1 7 5
№6 Affresco 6 5 2 6 4 23 1

Натижа бизни очиқчасига лол қолдирди – иккита пицца бирхилда юқори балл (23 балл) тўплади, "darkhorse" эса 22 баллга лойиқ деб топилди! Ва http://www.facebook.com/Myday.uz сўровида 3-ўринни олган номзод ғолибдан 3 карра фарқ билан охирги ўринни эгаллади!
 
ЭКСПЕРТЛАР ДЕГУСТАЦИЯСИ ЯКУНЛАРИГА КЎРА, AFFRESCO ВА BIBIGON РЕСТОРАНЛАРИ ПИЦЦАЛАРИ «MYDAY.UZ ТАНЛОВИ» ДЕБ ТОПИЛДИ!

 
alt alt


 
Яна бир марта Ucell савдо русуми жамоаси ҳамда Café UcellAffrescoBella NapoliBibigonil MigllioreNew WorldStudio Cafe масканларига миннатдорчилик билдирамиз.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-06-2013

ИЗОҲЛАР 2

Sardor Ermatov 18 июн #
manimcha eng zur pizza bibigonda bulsa kerak
Aziza Sultanova 18 июн #
bravo belisimo_)))
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг