Тошкентнинг энг яхши кабоби танланди!
Бизнинг Foodtesting ҳақида сўзлашдан аввал биз севимли ва анчадан бери севиб тановвул қилинадиган Кабоб тарихи ҳақида билиш учун википедияга кирдик.
"Кабоб Евросиё кўчманчи халқларининг қадимий таомидир, бироқ кабоб сихида гўштни бундай тарзда пишириш усули жаҳоннинг кўпчилик халқларига хосдир, унинг тарихи қадам-қадим замонларга бориб тақалади ва антик дунёда ҳам гўшт шундай услубда пиширилган. Ахир бутун бошли тўнғиз ва зубрларни кабоб сихида пишириш антик даврдан то XVIII аср ўрталаригача бутун дунёда бирхилда тарқалганди. Кабоб майда-майда кесилганлиги билан кабоб сихида қовурилган катта гўшт парчасидан фарқ қилади. Эҳтимол, Евросиёнинг чўл ва дашт минтақаларида ушбу таомнинг кенг оммалашиши майда тўғралган гўштнинг тезда тайёрланиши ва ўтин тежаш имконини бериши билан изоҳланиши мумкин.
Овқат тайёрлаш назарияси соҳасидаги мутахассислар кабоб (шашлик)нинг номи қрим татарча "şışlıq" сўзидан келиб чиққанлиги туфайли у туркий халқлар таоми деб ҳисоблайди. Қрим татарча «шиш» сўзи найзани билдиради, шашлиқ – яъни найзага солинган гўшт. Шундай қилиб, «шашлик» сўзма-сўз — бу “кабоб сихида пиширилган таомни ейиш"ни англатади.
Албатта, антик даврда бирор-бир зираворли сиркамой қўлланилмаган бўлса керак, шашликни тайёрлашда эса бу гўшт тайёрлашнинг энг муҳим босқичларидан биридир. Бу сафар КАБОБга бағишланган навбатдаги тестинг натижаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ҳар доимгидек, тестинг ўтказиш учун https://www.facebook.com/Myday.uz саҳифамизда ўтказилган сўров орқали 6 та маскан танлаб олинди. Бешта оммабоп масканни сизлар аниқлаб бердинглар, олтинчи масканни эса сўровда кам овоз олган darkhorse сифатида биз танладик. Бу Ғиждувон кафеси бўлди.
Шашлик харид қилиш сир тутилганини ва маскан нима учун улардан шашлик харид қилинганини билмаганини эслатиб қўймоқчимиз :)
ВА, АЛБАТТА, БУТУН КАБОБ ҲОМИЙЛАР ЖАЛБ ЭТИЛМАЙ ВА БЕПУЛ НАМУНАЛАР ОЛИНМАЙ, MYDAY.UZ ҲИСОБИДАН ХАРИД ҚИЛИНДИ!
Иштирокчи масканларни таништирамиз:
№ 1 Наврўз кафеси
Берлин-Хеми Менарини фармацевтик компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимларини экспертлар сифатида таклиф этдик. Уларнинг иштирок этгани учун уларга миннатдорчилик билдирамиз.
Эксперт гуруҳини Сизга таништирамиз:
- Дадабоев Жамшид (IT бўлим)
- Мамутов Илёс (тиббиёт вакиллари бўлими)
- Сагитова Мадина (маркетинг бўлими)
- Кахорова Ирода (маъмурий бўлим)
- Азизова Замира (PM)
Экспертларимизнинг фикрича, Наврўз кафеси шашлиги бироз қуруқ, Бек кафесида тайёрланган шашлик ҳиди ёқимли ва кўриниши иштаҳани қўзғатади, Рубаи чойхонаси шашлигининг гўшти зираворларга яхши тўйинтирилган. Экспертлар Анор ресторани шашлигини профессионал тайёрланган шашлик деб топдилар, Тонг кафеси шашлигининг тузи кўп, Ғиждувон кафеси шашлиги кўриниши эса унчалик ўзига тортадиган эмас ва гўшти қаттиқ.
Ҳар бир ўринга қиймат берилди:
1 ўрин – 6 балл
2 ўрин – 5 балл
3 ўрин – 4 балл
4 ўрин – 3 балл
5 ўрин – 2 балл
6 ўрин – 1 балл
Энди эса, ҳар бир иштирокчи/эксперт берган баҳолар жадвалини ҳавола этамиз:
Маскан | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | Жами | ўрин |
Наврўз кафеси | 5 | 4 | 3 | 3 | 3 | 18 | 3 |
Бек | 6 | 6 | 4 | 5 | 5 | 26 | 1 |
Рубаи | 3 | 2 | 5 | 6 | 6 | 22 | 2 |
Анор | 1 | 5 | 6 | 2 | 4 | 18 | 3 |
Тонг | 2 | 3 | 1 | 4 | 2 | 12 | 4 |
Ғиждувон кафеси | 4 | 1 | 2 | 1 | 1 | 9 | 5 |
ЭКСПЕРТ ДЕГУСТАЦИЯСИ ЯКУНЛАРИГА КЎРА, БЕК РЕСТОРАНИ ШАШЛИГИ «MYDAY.UZ ТАНЛОВИ»ГА АЙЛАНДИ!
Ғолиб «MYDAY.UZ ТАНЛОВИ» унвонини қўлга киритади!
Яна бир бор Берлин-Хеми Менарини компаниясига ва барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз: Наврўз кафеси, Бек, Рубаи, Анор, Тонг, Ғиждувон кафеси.
ИЗОҲЛАР 0