Фудтестлар
Foodtest: Грекча салат
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Фудтестлар
Тошкентдаги энг яхши роллар танланди!
Бу сафар FoodTest'имизда биз япон ошхонасининг Филадельфия роллари мазасини аниқлашга қарор қилдик. Нима учун суши эмас деб сўраётган бўлсангиз керак? Жавоб оддий, бизнингча оммабоп суши массалиқлари, масалан лососли суши масаллиқлари бирхилдир. Уларни таққослаб кўришнинг нима қизиғи бор?Аввалги FoodTest`да бўлганидек, фэйсбукдаги https://www.facebook.com/Myday.uz саҳифамизда ўтказилган сўров орқали тестингнинг 5 та иштирокчи масканси аниқлаб олинди. Кўпроқ овоз олган биринчи бешталик тест иштирокчиларига айланди. Бу сафар ҳам роллар хариди сир сақланди ва масканлар нима учун улардан роллар харид қилинаётганини билганлари ҳам йўқ :)
ВА, АЛБАТТА, БАРЧА РОЛЛАР ҲОМИЙЛАР ЖАЛБ ЭТИЛМАГАН ВА БЕПУЛ НАМУНАЛАР ОЛИНМАГАН ҲОЛДА, MYDAY.UZ ҲИСОБИДАН ХАРИД ҚИЛИНДИ!
Иштирокчи масканларни таништирамиз:
№1 "Izumi"
№3 "Tokyo" – «darkhorse»
№4 "Assorti"
№5 "Fashion bar"
№6 "Basilic"
Сезганингиздек, якунида бизда 6 та маскан қатнашди, ҳа ҳа, Tokyo масканси камроқ овоз олиб, "darkhorse"га айланди. Эслатиб ўтамиз, бу бизнинг «фишка»миздир, фаворит ва аутсайдер таомлари мазаси ўртасида тафовут қанчалар катталигини аниқлаш учун биз уни қўшиб қўйганмиз. Бундай амалиёт бизда ҳар доим бўлади.
Samsung жамоасини экспертлар сифатида таклиф этдик, фаол қатнашганлари учун уларга миннатдорчилик билдирамиз!
Демак, бутун жамоани таништирамиз:
Соат миллари бўйича чап тарафдан:
- Бурхонов Носир (сотув бўлими)
- Расулов Бекзод (сотув бўлими)
- Олимжонов Баҳодир (маркетинг бўлими)
- Арифуллина Валерия (маркетинг бўлими)
- Эсанбаева Эльвира (бухгалтерия)
Ва ҳатто, ролларнинг кўриниши ва мазасига қараб, бу қайси маскан эканлигини топишга муваффақ бўлганларига ишончлари комил эди :) Бироқ, бугун бу материал ва тестинг натижасини ўқииб, ҳурматли ўқувчилар билан бирга улар ҳам ҳайрон бўлсалар керак :)
Иштирокчиларнинг ҳеч бири роллар қайси маскандан эканлигини ва қайси масканлар иштирок этганини билмасликлари учун ҳар бир масканга рақам берилди.
Тестингдан кейин ҳар бир иштирокчи 1-ўриндан 6-ўрингача ўрин эгаллади.
Ҳар бир ўринга қиймат белгиланди:
1 ўрин – 6 балл
2 ўрин – 5 балл
3 ўрин – 4 балл
4 ўрин – 3 балл
5 ўрин – 2 балл
6 ўрин – 1 балл
Таъм хусусиятлари жуда фаол муҳокама этилди. Биз нишонни аниқ мўлжалга олганимизни дарҳол билдик, экспертлар жуда билимдон экан!
Экспертларнинг фикрича, 1-рақамли роллар ҳажми кичикроқ эди, лекин уларда балиқ миқдори камроқ бўлса ҳам тановвул қилиш қулайроқ эди. 2-рақамли роллардаги балиқларнинг янгилиги шубҳа уйғотди, 4-рақамли ролларда авокадо ўрнига бодринг ишлатилганлиги дарҳол сезилди, 6-рақамли роллар эса ҳақиқий ролларга ўхшади.
Экспертларнинг фикрича, 1-рақамли роллар ҳажми кичикроқ эди, лекин уларда балиқ миқдори камроқ бўлса ҳам тановвул қилиш қулайроқ эди. 2-рақамли роллардаги балиқларнинг янгилиги шубҳа уйғотди, 4-рақамли ролларда авокадо ўрнига бодринг ишлатилганлиги дарҳол сезилди, 6-рақамли роллар эса ҳақиқий ролларга ўхшади.
Ҳурматли ўқувчилар, сиз савол беришингиздан олдин роллар нархи 25 000 сўмдан 40 000 сўмгача эканини аниқлаб олмоқчимиз, бироқ порциядаги роллар сони ҳаммада ҳар хил эди, 3 тадан 8 тагача.
Энди эса, ҳар бир иштирокчи/эксперт берган баҳолар жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз (исмлари рақамлар билан бекитилган):
Маскан | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | Баллар йиғиндиси | Ўрин |
Izumi | 5 | 4 | 5 | 6 | 4 | 24 | 3 |
Nam Dae Mun | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 5 | 6 |
Tokyo | 3 | 3 | 2 | 3 | 3 | 14 | 4 |
Assorti | 4 | 5 | 6 | 5 | 6 | 26 | 1 |
Fashion bar | 2 | 2 | 3 | 2 | 2 | 11 | 5 |
Basilic | 6 | 6 | 4 | 4 | 5 | 25 | 2 |
ЭКСПЕРТЛАР ДЕГУСТАЦИЯСИ ЯКУНЛАРИГА КЎРА, ASSORTI РЕСТОРАНИ РОЛЛАРИ «MYDAY.UZ ТАНЛОВИ» ДЕБ ТОПИЛДИ!
Ва ғолиб «MYDAY.UZ ТАНЛОВИ» унвонига сазовор бўлди!
Samsung жамоасига, тестинг ўтказилган Rozmarin кафесига ҳамда унда иштирок этган Izumi, Nam Dae Mun, Tokyo, Assorti, Fashion bar, Basilic масканларига яна бир бор миннатдорчилик билдириб қоламиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-06-2013
ИЗОҲЛАР 0