Абдурашид Йўлдошевдан ижодий янгиликлар
Эътироф-2015 тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” номинацияси ғолиби, ўзининг қўшиқлари билан мухлислар қалбидан ўрин эгаллаган ҳушовоз хонанда Абдурашид Йўлдошев қизғин ижодда.
Унинг ўзи ижодидаги янгиликлар ҳақида шундай дейди:
“Мана 8-март Хотин-қизлар байрами яқинлашиб келмоқда. Шунга атаб қўшиқ тайёрлаяпмиз. Янги-янги қўшиқлар куйлаш бу бизнинг доимги санъаткорлик вазифамиз. Яқин бир ҳафта ичида янги қўшиқ ва унга ишланган клип телевидение орқали узатилади. Ҳозирча қўшиқ номи ва унинг клипи сир тутилмоқда”.
Шунингдек, хонанда мухлислари ҳукмига “Бир ширин” номли янги таронасига ишланган видеоклипни ҳам мухлислари ҳукмига ҳавола этди. Клип сюжет йўналишида бўлиб, ўзида катта маъно-мазмунни қамраб олган. Таронанинг ўзи жуда майин, сокин оҳангларда ижро этилган бўлиб, унга ишланган клип жуда меҳрли ва самимий десак муболаға бўлмайди. Қўшиқ сўзи Мусулмон Турдиев қаламига мансуб. Мусахон Нурматов мусиқаси.
Эътиборинизда Абдурашид Йўлдошевдан "Бир ширин" клипи. Кўринг ва завқ олинг.





ИЗОҲЛАР 0