alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Тошкентда ва Самарқандда Спиваков концерти

Пойтахтимизда ташкиллаштирилган концерт дастури 24 май куни Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтди. Самарқандда эса 25 май куни Регистон майдонида ўтказилди.

altalt

«21 аср Опера юлдузлари» концертига Глиер номидаги ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, В. А. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва пойтахт ва унинг бошқа ўқув юртлари талабалари ташриф буюришди. Шунингдек, маданият намояндалари, ёшлар Иттифоқи, ўқитувчилар, ОАВ вакиллари, инклюзив ресурс марказлари ва ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари таклиф этилди. Республика мусиқа таълим муассасалари учун оркестр мусиқачилари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди/

altalt

Россия Катта театрининг солистлари Екатерина Морозова ва Беҳзод Давронов томошабинларда ёрқин таассурот қолдирди.

altalt

Мазкур концертлар Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ташкил этилди.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-05-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг