alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Акбар&Sado гуруҳидан қўшиқ премьераси

Бошловчи, хонанда Акбар Атамухамедов ва SADO ансамбли ижодкорлари ўз мухлисларига 14 июнь куни машҳур тарона бўлмиш «Осмонимга олиб кетаман» қўшиғини янгича талқинини пойтахтимиз радиотўлқинлари орқали тақдим этдилар.

Мазкур тарона ҳаммага яхши таниш ва ўз даврида хит қўшиқлардан бири бўлган. Қўшиқ шеъри Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб. Қўшиқ мусиқаси Ўзбекистон Халқ артисти Юлдузхоним Усмоновага тегишли бўлиб, ижрочиси ҳам хонанданинг ўзи бўлган.

alt

Ижодкорлардан тақдим этилган янги қўшиқ сайқали устида Ринат Абубакиров ва Мансур Дехқоновлар иш олиб боришган. Овоз режиссёри Бахром Собиров.

Акбар Атамухамедов ва SADO гуруҳи ижросидаги «Осмонимга олиб кетаман» таронаси ҳукмингизда. Тинглаб, баҳо беринг. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-06-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг