Битирувчиларга бағишланган концерт
Концет «Туркистон» санъат саройининг ёзги майдонида бўлиб ўтди.
Аввал боши DJ SAM ва DJ KMRN, барча йиғилғунча майдонни қизитишни бошлаб юборишди.
Пойтахтимизга меҳмон бўлиб келган рэперлардан, биринчи бўлиб саҳнага, ўзбек мухлислари қаршисига Natan чиқди ва ўзининг «Ты готов услышать “нет”?», «Девочка-бомба», «Дерзкая», «Я хочу быть с ней» каби хит қўшиқларини ижро этди. Шунингдек, MBAND билан ижро этган «Напомни имя» таронасини ҳам куйлади.
Хонанда Natan барча битирувчиларга ўз тилакларини билдириб, айнан шу майдончада илк бор DJ Pilligrim концертида бўлганини айтди. «Ялла» гуруҳининг машҳур «Мажнунтол» қўшиғини куйлаб, болалигида «Ялла», Setora, DJ Pilligrim ва Севара Назархонни тинглашни ёқтирганини ва уларнинг ижодидан у илхомланиб, хонанда бўлганини ва улар бўлмаса, у ҳеч қачон Natan бўла олмаслигини таъкидлаб ўтди.
Batrai & Timran эса «Туркистон» санъат саройининг ёзги майдонини ўзларининг мега таниқли хит қўшиқлари - «Запах женщины моей» ижро этиб, «ёндириб» - «портлатиб» юборишди. Doni билан Batrai & Timran «Забери» номли ҳамкорликдаги қўшиқларини куйлашди.
«Борода», «Ты такой», «Осколки» каби қўшиқларни саҳнада ижро этган рэпер Doni.ни ҳам барча ёшлар олқишлар билан кутиб олишди. Хонанда фурсатдан фойдаланиб, янги «Не спать» номли таронасини барча битирувчиларга тақдим этди. Ўз чиқиши вақтида турли ҳил қизиқарли ҳикояларни гапириб берди, мухлислар эса ўз ўрнида майдончани чироқлар ёғдусига тўлдириб юборишди.
Звонкий таҳаллуси остида ижод қилувчи хонанда «Голоса», «Падаем в небо», «Из окон» ва қўшиқларни ижро этди.
Концерт, рэпер ва ёш шоир Cygo чиқиши билан якунланди. Хонанда Тошкент шаҳрининг барча аҳлига, меҳмондўстлиги учун ўз миннатдорчилигини билдириб, барча битирувчиларни ўқув йилининг якуни билан табриклади.
Natan, рэпер:
«Тўғрисини айтсам, мен Тошкентни, дўстларимни, ҳамкасбларимни жуда ҳам соғинаман. Ва албатта ўзбек миллий ошхонаси тоамларини ҳам. Июль ойларида Тошкентга яна келишни режалаштирганман, аммо концерт билан эмас, шунчаки ҳордиқ чиқариш учун».
Batrai & Timran, дуэти:
«Тошкентга илк бор келишимиз ва бизга бу ер жуда ҳам ёқди. Биз албатта сайёҳлар сифатида ҳам концерт дастуримиз билан ҳам яна юртингизга ташриф буюрамиз. Айни дамда янги альбом устида иш олиб бормоқдамиз ва у яқин орада тайёр бўлади».
MC Doni, рэпер:
«Тошкентдаги концертда иштирок этиш жуда ҳам ёқимли. Барча қўшиқларимиз матнларини биладиган битирувчиларнинг бахтли чеҳрасини кўришдан шодман. Ёмон ёки яхши қўшиқ бўлмайди, шунчаки ҳамманинг диди ҳар ҳил бўлади. Менинг қўшиқларим инсонлар дидига мос тушганидан мен ҳурсандман».
Нигина Абдушукурова, битирувчи:
«Мен, Биз битирувчиларга бағишлаб концерт дастури ташкиллаштирилганидан жудаям шодман. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган. Ташкилотчиларга унутилмас онларни бизларга ҳадя этишганликлари учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман».
Концертдан барча суратларни бизнинг фотоҳисоботда томоша қилинг.
ИЗОҲЛАР 0