Ботир Қодиров кузда концерт беради
Қўйидаги баннерни кўриб, концерт ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида хонанданинг прадюсери Аброр Пўлатов билан боғланиб қуйидаги саволларга жавоб олдик.

- Хонанда Ботир Қодиров концерт дастурини тақдим қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди?
Хонанда Ботир Қодировнинг 2016 йилги концерт дастури 1 ноябрдан 6 ноябрь кунигача бўлиши режалаштирилган.
- Концерт номи борми, дастурда мухлисларни қандай янгиликлар кутмоқда, энг асосийси концерт жонли бўладими ёки фонограмма асосида ўтадими?
Биз ҳеч қачон концерт дастурларимизга ном бермаганмиз. Мухлисларга жуда кўплаб янгиликлар ҳозирланган. Концерт дастурининг баннерларига «фонограмма асосида куйланади», деб ёзиб қўйилган бўлсада, дастур жонли ижрода ўтиши режалаштирилган. Мазкур концертга анчадан буён тайёргарлик кўрилмоқда.
- Ботир Қодировнинг ўтган йилги концерт дастури анча шов-шувларга сабаб бўлган эди. Муҳташам декорациялар, қўшиқлар хилма-хиллиги, барчаси ўзига хос бўлганди. Бу йилги концерт ҳам мухлисларни ҳайратга сола оладиган даражада ўтади дея оласизми?
Бу йилги концертга ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Биз жуда кўплаб режалар қилганмиз, аммо булар ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмаймиз. Ҳозирда концерт кунлари, жонли ижрода ўтиши аниқ бўлиб турибди. Аммо рекламаларда концертни «фонограммада ўтади», дея маълумот бермоқдамиз.
Ботир Қодировнинг 2015 йилда бўлиб ўтган концерт дастуридан ёрқин фотосуратларни бу ерда кўришингиз мумкин.





ИЗОҲЛАР 0