Dance Music Fest 2018. Биринчи кун
Фестиваль бошланишидан анча олдин «Туркистон» саройининг ёзги майдончаси олдида қора дресс-кодга амал қилган ҳолда қора либос кийган одамлар йиғила бошладилар ва тез орада нафақат рақс майдончаси, балки бутун ҳудудни тўлдирдилар.
Оқшомни Dj Kyamran бошлаб берди. У чўзиб ўтирмасдан ўз сетини кучли битлардан бошлади.
Эстафетани Dj Sam қабул қилиб олди ва электрон мусиқа шинавандаларини зериктирмасликка ҳаракат қилиб, улар билан мулоқотда бўлди, бирга рақсга тушди ва ҳаттоки, флешмоб ўтказишга ҳам улгурди.
Dj Ochil ва Dj Petishka сўнгги уч йил ичида нафақат биринчи марта дуэт тарзида саҳнага кўтарилдилар, балки ўзлари билан саҳнага тўрт карнайчини ҳам олиб чиқдилар. Айтингчи, қайси Ўрта осиёликни карнай садолари бефарқ қолдиради?
Dj Petishka ва Dj Ochil: «Биз бу сетни бир ҳафта мобайнида тайёрладик. Очил вокал қисмини бўйнига олган бўлса, мусиқий қисми Алига юклатилган эди. Биз анчадан бери бирга ишламаган эдик, ва албатта, бугунги ҳамкорликдаги чиқишимиздан катта завқ олдик». |
Dj Trace: «Бу ерда ўтган йилгига нисбатан анча кўп одам йиғилди ва бу фестиваль атмосферасига ҳам таъсир қилди – одам қанча кўп бўлса, шунча кўп қувват оласан». |
Фестивалнинг кульминацион нуқтаси – Firebeatz дуэтининг чиқиши бўлди. Улар сетларини ўзларининг машҳур Destination Unknown треки билан бошладилар. Firebeatz саҳнада бўлган 50 дақиқа давомида фестиваль меҳмонлари доимий ҳаракатда бўлдилар: рақсга тушдилар, қўшилиб куйладилар, артистларнинг ҳаракатларини қайтардилар, қисқаси, хумордан чиққунча ўйнадилар.
Ҳа айтганча, бу ҳақиқатда Black Party эди – қора дресс-кодни бузганларни бармоқ билан санаса бўларди!
Фестивалнинг иккинчи куни ва унинг юлдузли меҳмонлари MARUV ҳамда Mr.White иштирокидаги White party қандай ўтганлиги билан сайтимизда танишинг.
ИЗОҲЛАР 0