Dance Music Fest 2019. Биринчи кун
Бу йил DMFда учта саҳна фаолият кўрсатмоқда. Welcome Stage номини олган саҳна сайилгоҳга кираверишда қурилган бўлиб, ўз номини оқлаган ҳолда маҳаллий диджейлар ёрдамида фестиваль меҳмонларини жўшқин мусиқа садолари остида кутиб олиш билан банд. Мазкур саҳнада фестивалнинг биринчи куни Deeplex ва DJ Kachell ўз мусиқий сетлари билан кўтаринки кайфият улашдилар.
Welcome Stage
Иккинчи саҳна – Urban Stage – «шаҳар» саҳнаси – бу ерда ёш репперлар Galust, Konstantin, СОС гуруҳи, франциялик DJBens ўзининг хип-хоп дастури билан, а шунингдек, пойтахтлик Endigo даврани қиздиргандан қиздирди.
Urban Stage
DJ Endigo
Учинчи саҳна. Фестивалнинг асосий ва ва энг кутилган ҳодисалари айнан шу саҳна - Main Stageда бўлиб ўтди. Фестивалнинг бош саҳнасида месҳмонларни маҳаллий диджейлар Cayote ва DJ Sam кутиб олдилар. Сўнгра кечанинг асосий қаҳрамонларидан бири – продюсер, диджей, RMPSS Records мусиқий лейбли соҳиби, Rompasso тахаллуси остида ижод қиладиган Роман Крылов саҳнани эгаллади.
Main Stage
Унинг ортидан The Harry Potter Theme саундтреки остида саҳнага Willy William - француз музусиқачиси, диджейи ва ижрочиси кўтарилди.
Унинг таниқли Smells Like a Teen Spirit, We Will Rock, I Like to Move It каби хитларга ишланган ремикслари жуда илиқ кутиб олинди. Фестивалнинг биринчи куни мушаклар остида якун топди.
Konstantin, рэппер-мусиқачи, DM Fest 2019 иштирокчиси: «Мана саккиз йилдирки Калифорнияда истиқомат қиламан ва у ерда саҳнага чиқаман. Фестивалнинг шоу-дастурлари, декорацияси ва ташкилий ишлари юқори даражада эканлиги қувонтирди. Мен Тошкентга ҳар йили келаман, лекин бу сафаргидек миқёсни биринчи кўришим» |
Оскар Джалилов, СОС гуруҳи солисти: |
Ясмина Махамедова, меҳмон: «Ҳаммаси жуда зўр! Мусиқа, энергетика барчаси кайфиятни кўтарадиган даражада. Қўлларимиз ва оёқларимиз ўзи рақсга тушишга ошиқяпти. Кўплаб дўстларим ва танишларим шу ерда. Бу ҳақиқий бирлаштирувчи тадбир. Эътиборли жиҳатларидан бири рангли тематика. Кўпчилик унга риоя қилган ҳолда кийингани кўзни янада қувонтирмоқда» |
Жасурбек Содиқов, меҳмон: «Мен ўтган йили ҳам Dance music fest фестивалида бўлганман. Ва ўшандаёқ маҳоратли ташкилот ва сифатли товушдан ҳайратланган эдим. Бу йил фестиваль янада катта миқёсда ташкил қилинган ва учта саҳна фаолият кўрсатаётгани ажойиб фикр. Биринчи ва иккинчи саҳналарда ёш диджейлар меҳмонларни ва даврани қиздириб, учинчи саҳнада рўй берадиган асосий ҳодисага тайёрлаётганлари |
мукаммал ўйлаб чиқилган ғоя. Фестиваль якунидаги мушаклар ҳам айни вақтида отилди ва тадбирдаги муҳитга мос равишда қўшимча адреналин ва бахт туйғусини улашди».
Фестивалнинг биринчи кунидан фотоҳисоботни бу ерда кўринг.
ИЗОҲЛАР 0