Dance Music Fest Winter
Таниқли хитлар садоси остида рақс тушиш ниятида минглаб электрон ва сифатли мусиқа ихлосмандлари ташриф буюрдилар. Янги йил кайфияти яратиш мақсадиди барча меҳмонларга Қор бобо қалпоғи тарқатилди.
Фестиваль Roger Gunn тахаллуси билан ҳам танилган DJ Flextra'нинг сетлари билан бошланди.
Roger Gunn'нинг жўшқин мусиқасидан сўнг Taker, Cayote, KMRN ва Trace каби пойтахтимизнинг таниқли диджейлари ўз сетларини тақдим этдилар.
Артистларининг рақсбоп треклари махсус чироқ эффектлари жўрлигида янгради.
Тошкентга илк маротаба ташриф буюрган, таклиф қилинган диджей қозоғистонлик Cyber Mode меҳмонларни кеча хедлайнерлари чиқишига тайёрлади.
Кечанинг энг кутилган диджейларидан бири бельгиялик Romeo Blanco бўлди. У Tomorrowland фестивалларидаги чиқишлари ва Turn Up The Love треки билан машҳурлик қозонган.
Кечанинг бош хедлайнери эса туркиялик диджей ва продюсер Mahmut Orhan эди. У хонанда Сена Шенер билан ҳамкорликда яратилган Feel сингли билан машҳур бўлиб, мазкур трек Itunes'да биринчи поғона ва Shazam топ-чартида Ўзбекистонда биринчи ўринни эгаллаган.
DJ Mahmut Orhan, Dance Music Fest Winter хэдлайнери: «Ўзбекистон менга жуда ёқди, бу ерда инсонлар жуда бағрикенг ва менда мутлақо яхши таассуротлар қолди. Мен ўзбек диджейлари тўғри йўлдан кетаяпти деб ҳисоблайман ва келажакда улар билан ҳамкорликда треклар ёзиш режаси туғилди». |
DJ Romeo Blanco, Dance Music Fest Winter хэдлайнери: «Бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим. Тошкент менга жуда ёқди, жуда чиройли шаҳар. Бугун мен поп, хаус, тек-хаус услубидаги трекларимни тақдим этдим. Публика ҳам менинг мусиқамни ҳис этди. Ажойиб кеча бўлди». |
DJ Trace, оқшом диджейи: |
DJ Cyber Mode: |
ИЗОҲЛАР 0