Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Диққат! “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси қуйдаги санъаткорларнинг лицензияси тугатилганини эълон қилади.
Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2013 йил 23 март куни ўтказилган “Ўзбек эстрада санъатининг ривожланиш жараёнлари ҳақида”ги 2-сон йиғилишида ҳозирги кунда Ҳукуматимиз томонидан эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган бўлиб, кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига уни суиистеъмол қилишаётганлиги, ёш хонандалар ва айниқса, унвон олган хонандаларда талабчанлик йўқолиб, ҳотиржамликка, ўзибўларчиликка берилишаётганлиги, аксар холларда хонандаларининг репертуаридан ўрин олган қўшиқлар мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқаси ва ижро маҳорати талаб даражасида эмаслиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод намуналари яратишга етарли эътибор қаратмаётганлиги, шунингдек, миллий-маънавийқадриятларимизга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар яратилиб, эфирга узатилаётганлиги кескин танқид қилинган эди. Мазкур йиғилишда берилган вазифаларнинг ижроси мониторингқилинганда бир қатор хонандалар ўз вақтида янги асарлар тақдим этганлиги ва аксинча, баъзи хонандалар қарор ижросини таъминламаганлиги, бу орқали эса Лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июнь “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1984-сон Қарори мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етмай, байрам тантаналари учун янги қўшиқ тайёрлаш борасида жиддий камчиликка йўл қўйган бир қатор эстрада хонандаларига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ҳамда баъзи хонандаларни огоҳлантириш мақсадида “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосланиб, жорий йилнинг 18 июнь куни Бирлашманинг МР-11/1-сон буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруққа асосан:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, “Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Раҳмонов, “Уммон” ва “Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензиялари амал қилиш муддати тугатилди;
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззатилла Ибрагимов, Собиржон Мўминов, Алишер Турдиев, Равшан Комилов, Тоир Қўзиев, “Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева ва хонанда Фарҳод Саидов қаттиқогоҳлантирилди ҳамда уларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун 1 июлга қадар муддат берилди.
“Ватанни мадҳ этиш, тупроғини кўзимизга тўтиё айлаб, унинг халқини, бахтини куйлаш бурчимиз эканлигини асло унутмайлик!” – дейди “Ўзбекнаво” ходимлари.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
19-06-2013
ИЗОҲЛАР 2