«Дизайн» жамоасининг концертидан фоторепортаж
6 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройида «Дизайн» жамоасининг 11 декабрь кунигача бўлиб ўтадиган концерт дастурига старт берилди.

Кулгу жамоалари ичида «Дизайн» жамоасининг ўз ўрни, мухлислари бор. Бу жамоанинг концерт дастурини йил давомида интиқ бўлиб кутишгани бу йилги дастур бошланишида ҳам билинди.


Дастур «Дизайн» жамоасининг ҳар галги анъанасига содиқ қолган ҳолда саломлашув ва ҳазил сўз ўйини билан бошланди.

Ҳар бир саҳна кўриниши ҳақида алоҳида тўхталиш мумкин. Мисол учун Дизайн жамоасининг йигитлари бир-биридан ўтадиган дунё бойлари образида гавдалантиришгани ҳам мухлисларга жуда ҳам маъқул келди. Буни уларнинг давомли қарсакларидан ҳам билиш мумкин эди.


Дастурда меҳмон санъаткор сифатида Абдулла Қурбонов қўшиқ куйлади.

«Дизайн» жамоасининг барча иштирокчилари алоҳида-алоҳида бўлиб янги ҳазилларни мухлисларга тақдим қилишди.



Санъаткорларнинг хит паради саҳна кўриниши ҳам мухлисларнинг кайфиятига кайфият қўша олди.


Мактабдаги ота-оналар мажлиси ҳақидаги саҳна кўриниши ҳам давомли қарсаклар сабаб бўлди.


Метрода ва касалхонада бўлиб ўтадиган қизиқарли ҳолатларни ажойиб саҳна кўринишлари билан кўрсатиб беришди.
«Дизайн» жамоасининг бу галги концерт дастури ҳам мухлислар томонидан жуда яхши кутиб олинди. Эслатиб ўтамиз, концерт дастури 11 декабрга қадар давом этади.






ИЗОҲЛАР 0