Dj Piligrim show
1999 йилда биринчи концерт дастурини тақдим қилган хонанда, орадан деярли 20 йил ўтиб, яна мухлислари билан ўзининг навбатдаги яккахон дастурида дийдорлашди. Концерт узоқ кутилган дастурлардан бири бўлганлиги сабабли, ҳам томошабинлар, ҳам хонанда ўз ҳаяжонларини яшира олишмади.
Дастур бошқа концертлардан фарқли ўлароқ, битта блокдан иборат бўлди. Концертда жами 19та сара қўшиқлар ижро этилди. Улар ичида яқин кунларда тақдим этилган тароналар билан бирга, мухлислар соғинган шлягер композициялар ҳам ўрин олди.
Dj Piligrim show «Нолала» таронаси билан бошланди. Хонанда концертга ташриф буюрган томошабинларга миннатдорчилик билдириб, «Мне не жить без тебя» таронаси билан концертни давомлади.
Online, «Юлдуз», «Ла ла лай» қўшиқлари кетма кет куйланди.
Навбат «Весна» қўшиғига берилди ва саҳнада битирувчилар учун махсус тайёрланган рақс саҳнаси ижро этилди.
Хонанда «Дилим», «Текинакидо», «Бўп туради», «Гаятри мантра», «Эсламай», «Тўй ота», «Ты звезда», «Да я», One way, «Кўк чой», «Я скучаю», «Ты меня» тароналарини ҳам бирин кетин ижро қилди.
Дастур «Унутмасанг бас» қўшиғи билан якунланди. Деярли ҳар бир қўшиқни томошабинлар хонанда билан бирга куйлашди.
Шу билан бирга хонанда ҳар бир қўшиғини куйлашдан олдин, шу таронага алоҳида тўхталиб, муаллифларини эслатиб ўтди ва 20 йил ичида у билан бирга ҳамкорлик қилган ижодкорлар учун тайёрланган ташаккурномаларини тақдим қилди.
Жумладан, оиласи ва Офтоб Юнусова, аранжировкачилар Жасур Бадалбоев, Вагиф Закиров, Отажон Маликов, Павел Упоров, Артур Бойдо, Зафар Кадиров, овоз режиссёрлари Фаррух Бадалбоев, Игорь Тян, Валижон Садиков, Александр Хван, Dj Petishka ва яна кўпгина ижодий ҳамкорларига ташаккурномалар топширилди.
ИЗОҲЛАР 0