alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

ЭЪТИРОФ–2014 миллий мукофот тақдирлаш маросимидан


Йил якунига келиб ҳар соҳада бажарилган ишлар сарҳисоби қилиниши ҳеч биримизга сир эмас. Маданият, спорт ва санъат олами вакиллари томонидан йил давомида эришилган ютуқлар, Истиқлол санъат саройида 26 декабр куни муносиб тарзда эътироф этилди, яъни “Эътироф -2014” миллий мукофати совриндорлари тақдирландилар.

 
alt

“Эътироф-2014” бу йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлиб, халқ ҳам ижодкорларнинг ўзлари ҳам бу кунни жуда интизорлик билан кутдилар деб, ишонч билан айта оламиз.
 
altalt
 
Ушбу куни тақдирлаш маросими ҳақиқий байрам тантанасига айланди. Тўшалган қизил гилам бўйлаб мухлисларнинг севимли санъаткорлари ташриф буюришди. Санъат саройининг фойеси эса “жонли” ҳайкаллар ва суратлар билан безатилган бўлиб, аввал ҳеч бир байрам тадбирида бундай ҳолат кузатилмаган эди.
 
altalt
alt
 
Ҳа албатта бу ташкилотчиларнинг нақадар байрам тадбирига пухта тайёргарлик кўрганларидан далолат беради. Бу кун барча учун кутилган ва кутилмаган туҳфаларга бой бўлди.
 
altalt
altalt

Зал гавжум, мухлислар ва барча санъат ахли бир ерга тўпланганлар. Саҳна пардаси очилар экан кўзни жуда ҳам гўзал декорациялар қамаштирди.
Саҳнада эстрада юлдузларимиз томонидан “Эътироф” мадҳияси жаранг сочди ва кўпчилик тўлқинланган дилларни янада тўлқинлантирди.
 
altalt
 
Кечада нафақат профессионал суҳандонлар, балки эстрада вакиллари ҳам ҳамкорликда бошловчилик вазифасини, ўз иши усталаридан қолишмаган ҳолда бажарганликларини кўриш мумкин бўлди.
 
altaltalt
altalt

Демак, бошловчилик вазифасида ушбу куни мухлислар Абдумўмин Ўтбосаров ва Дилдора Рустамова, Нилуфар Сотиболдиева, ҳамда спорт шарҳловчиси Мирзараҳим Тўхтамирзаев, мафтункор Шаҳзода ва Озодбек Назарбеков, Муниса Ризаева ва Сардор Раҳимхон, Зиёда Қобулова ва Акмал Мирзо, Зайнаббегим Юнусова ва Музаффар Мирзабеков, Райҳон Уласенова ва Рихситилла Абдуллаевларни кўрдилар.
 
alt

Эътироф миллий мукофоти кино, театр, тасвирий ва амалий санъат, мусиқа ва вокал, рақс, телевидение ва радио, спорт соҳаларидаги энг иқтидорлиларга топширилди.
 
altalt

Маросимнинг ўзи эса, муносибларни тақдирлаш ва концерт қисмидан иборат бўлди. Саҳнага чиққан бошловчилар, санъаткорлар залда ўтирган томошабинларни зериктириб қўймаслик учун барча маҳоратларини ишга солдилар.

Демак азизлар, эътиборингизда йилнинг энг яхшилари:
 

Театр йўналиши:


"Йилнинг энг яхши спектакли" – “Ойдин” драмаси
 

alt


"Йилнин энг яхши театр актрисаси" – Лола Элтоева;
 
alt

"Йилнинг энг яхши театр актери" – Умирбай Қосимбетов.
 
alt


Кино йўналиши:


"Йилнинг энг яхши фильми" – “Геолог. Ўлимдан кучли”;

alt

"Йилнинг энг яхши кино актери" – Мирза Азизов;

alt

"Йилнинг энг яхши кино актрисаси" – Асал Шодиева.
 
alt


Мусиқа ва вокал йўналиши:


"Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси" – Улуғбек Раҳматуллаев;
 
alt

 "Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси" – Муниса Ризаева;
 
alt

 "Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар ижрочиси" – Илёс Арабов
 
alt

"Йилнинг энг яхши бастакори" – Мусахон Нурматов
"Йилнинг энг фаол гуруҳи, ансамбли, оркестри" – “Шарқ” гуруҳи


Рақс йўналиши:


"Йилнинг энш яхши балетмейстери" – Рушана Султонова
 
alt
 
 "Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси" – Шодиёра Омонова
 
alt


Телевидение ва радио йўналиши:


 "Йилнинг энг яхши телерадиожурналисти" – Дилдора Мардиева “Тошкент” телерадиоканали
 "Йилнинг энг яхши телерадиобошловчиси" – Шунқор Чуриев “Ўзбекистон” телерадиоканали
 "Йилнинг энг яхши телелойиҳаси" – “Имкон” шоу дастури “Ёшлар телерадиоканали
 "Йилнинг энг яхши радиолойиҳаси" – “Кун тафсилоти” (“Итоги дня”) ЎзЭОАВМА

 Тасвирий ва аъмалий санъат йўналиши:

"Йилнинг энг яхши рассоми" – Валерий Енин
"Йилнинг энг моҳир ҳунарманди" – Одилбек Матчонов
"Йилнинг энг моҳир ҳайкалтароши" – Жолдасбек Куттымуратов
 

Спорт йўналиши:


 "Йилнинг спорт маликаси" – Жамила Рахматова
 "Йилнинг энг яхши спортчиси" – Бегзод Абдурахмонов
 “Йилнинг спорт мураббийи" – Александр Ким

"Йилнинг энг матонатли спортчиси" - Сахатов Миран  
 
alt

Матонатли спортчимиз Сахатов Миранга мукофотни актриса Раъно Шодиева топширди. Мираннни залдаги барча тик туриб олқишлади.

Шунингдек, "Эътироф-хотира" йўналишида "Хизматлари учун" марҳум суҳандон Мирзоҳид Раҳимов эътироф этилдилар. Мукофот марҳумнинг рафиқасига топширилди. Яна бир мукофот "Эътироф-эъзоз" йўналишида "Эътибор, эҳтиром, эъзоз" мукофоти устоз санъаткор Камолиддин Раҳимовга топширилди. 
 
altalt
altalt

Тантанада севимли эстрада юлдузларимиз ижросида кўпгина дуэт қўшиқлар янгради. 
 
altalt
alt

Асал Шодиева ва Сардор Раҳимхон ижросидаги "Маликам энди қара" дуэти эса, саҳнада Жаҳонгир Позилжонов пайдо бўлиши билан триога айланиб кетиши, барча учун кутилмаган туҳфа бўлди. 
 
alt

Бошловчилик вазифасини амалга ошираётган Дилноза Кубаева саҳнада Райҳонни кўриб бир вақтлар Озодбек Назарбеков ижросидаги "Райҳон сенга уйланаман" қўшиғини ёдга олди. 
Бу ёдга олишлар бекорга бўлмай,  "Райҳон сенга уйланаман 2" қўшиғини Алишер Файз саҳнага чиқиб ижро этди. Қўшиқ матни барчага манзур бўлди. Томашабинлар дарровгина жонланиб кетишди.
 
alt
 
Бу қўшиқни эшитган Йигитали эса пастда жим ўтира олмай, бир зумда саҳнада Алишер Файз ёнида пайдо бўлди.
 
alt

Йигитали томонидан амалга оширилган сальто, Алишернинг "ёмон қўрқиши", буларнинг баъри яхшилик ва дўстлик билан якунланди.
 
alt
 
Тантанали маросим сўнггида барча "Ватан" қўшиғини ижро этдилар. 
Йилнинг энг муҳим воқеаси "Эътироф-2014" миллий мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ва аъло кайфиятда ўтди.
 
alt

Биз ўз ўрнида барча номзодларни, совриндорларни ушбу мукофот ва ютуқлари билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Келажакда янада самарали ижод қилишда давом этишларини тилаб қоламиз. 


"ЭЪТИРОФ-2014" тақдирлаш маросимининг энг ёрқин лаҳзаларини бу ерда кўришингиз мумкин. 


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-12-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг