Эзгу ғояни мужассам этган концертлар
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ўқувчи-ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш борасида қатор салмоқли ишларни амалга оширишга мақсадида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» номи остида эзгу ғояни ўзида мужассам этган концерт дастури ўтказилмоқда.
Концерт дастури Сурхондарё вилоятининг еттита туманида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб. Дастурнинг илк куни Денов туманидан бошланди.
Концертда юртимиздаги миллий ва замонавий эстрада йўналишида ижод қилаётган хонандалардан Достон Убайдуллаев, Даврон Эргашев, Акбар Атамухаммедов, Шоҳжахон Жўраев, Фаррух Хамраев, Мустафо, Шохрух Шодмонов (реппер), «ЭлДиДо», «Ато» гуруҳлари, ҳамда дастур давомида томошабинлар COMEDY.UZ резидентлари Хасан ва Хусан триосидан театрлаштирилган саҳна кўринишлари билан иштирок этишмоқда.
Дастур давомида 5000 нафар туман ёшлари, ҳамда уюшмаган аҳоли ташриф буюрган. Концерт дастурлари 16 июлга қадар давом этади.





ИЗОҲЛАР 0