Фаррух Зокиров ва Шаҳзода: «Чинара» клип премьераси
5 май куни мафтункор хонанда Шаҳзоданинг 7 кунлик концерт дастурига старт берилди. Шу куни хонанда Фаррух Зокиров билан ижро этган «Чинара» таронасига ишланган клип кенг омма ҳукмига тақдим этилди. Мазкур тарона «Ялла» гуруҳининг 1995 йилдаги Boroda verblyuda номли мусиқий альбомидан ўрин эгаллаган.
Қўшиқ матни Лариса Рубальская мансуб. Мусиқа муаллифи Фаррух Зокиров. Мусиқий сайқали устида Убайдулла Каримов, Беном гуруҳи аъзолари Сарвар ва Комил иш олиб борганлар.
Клип режиссёри Жамшид Хожиниёзов. Постановкачи операторлар Бегзод ва Шаҳзод Пўлатовлар.Сюжет жанрида суратга олинган клипда, ўтмишнинг унитилмас саҳифаларига мурожаат этилган. Клипда Дилбар Икромова, Мухаммадали Искандаров, Юлдуз Ражабова ва бошқалар суратга тушган.
Азим Чинор ҳақидаги таъсирли клип ҳукмингизда. Кўринг ва завқланинг.





ИЗОҲЛАР 0