Концертлар ва шоу
Фавворалар сайли
1 май куни
Тошкент ва
Самарқанд шаҳарларида анъанавий
"Фавворалар сайли" ўтказилади.
Мазкур сайлда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги ҳар бир фаввора олдида шунингдек, мусиқали фавворалар ёнида ҳам маданий тадбирлар, санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар, кино ва театр актёрларининг ёшлар билан учрашувлар ўтказилади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки,
"Фавворалар сайли” бу йил иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.
Сайл, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳри фуқаролари ва меҳмонлари қуйида келтирилган фавворалар олдида ўтказиладиган сайлда иштирок этишлари мумкин бўлади:
Соат 14:00 дан 20:00 гача:
- Хадра майдонида янги қурилган фаввора ҳамда Цирк биносига кириш қисмидаги фаввора;
- Бобур кўчаси Енгилсаноат уюшмаси олд кириш қисмидаги фаввора;
-
Истиқлол санъат саройи олд майдонидаги фаввора;
- Сайилгоҳ майдони ички қисмидаги фавора;
- Мустақиллик майдони Мотамсаро она хайкали орқа қисмидаги фавора.
Соат 14:00 дан18:00 гача:
- Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудуди;
- Тошкент иригация ва милорация институти ҳудуди;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаввораси.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
29-04-2015
ИЗОҲЛАР 0