Хонанда INNA Тошкентдаги концертидан
INNAни «Халқлар дўстлиги» саройида концерт берган барча санъаткорлар орасида энг суҳбатсевари деб аташ мумкин, томошабинлар билан хонанда ўртасидаги мулоқот деярли концертнинг ярмини ташкил қилди десак муболаға бўлмайди. Концертга ташриф буюрган мухлислар хонандага гулдасталар тақдим этиб, дастхат олишди, селфига тушдилар.
Концерт хонанданинг энг машҳур тароналаридан бири - Sun Is Up композициси билан бошланди, албатта Tomorrow ва Deja Vu тароналари ҳам жаранг сочди, Hot қўшиғи эса томошабинлар томонидан катта жўшқинлик билан қаршиланди.
«Мен бу ерда эканимдан ва сизларнинг бахтли чеҳрангизни кўришдан жуда хурсандман. Менга Ўзбекистон жуда ёқди – у ақл бовар қилмас маданиятга эга ажойиб мамлакат».
Хонанда ташрифи чоғида ўзбек бозорини бориб кўришга улгургани ва ўзбек халқининг маданияти ва самимийлиги ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Томошабинлар жўшқин тароналар жўрлигида мазза қилиб рақсга тушдилар.
Чет эллик санъаткорлар томонидан доимий тарзда эълон қилинадиган ишқ изҳори - «Uzbekistan I love you!» томошабинлар қалбини бутунлай забт этди.
Концерт меҳмонлари:
ИЗОҲЛАР 0