Хориж юлдузлари куйлаган ўзбек хитлари
1997 йилда хонанда Паф Дэдди дўсти Notorius B.I.G. хотирасига қўшиқ ёзишга қарор қилган ва бунинг учун у Тоҳир Содиқов гуруҳининг «Ҳаёлим сенда» номли машҳур қўшиғини танлаган.
Натижада мана нима яралган:
Армениялик ёш ва жуда машҳур хонанда Сильве Акопянга жаҳон аренасига чиқиши учун тезда хит қўшиқ керак эди. Бунда унга бизнинг юртдошимиз хитмейкер Бахром Назаровнинг композицияси ёрдам берган.
Армянча «кавер»дан кўра оригинали анча қизиқроқ.
2007 йилда Энрике Иглесиас ўзининг саккизинчи альбоми учун материал тўплаётган вақтда, отаси Хулиога мурожаат этган. У эса ўз ўрнида ўзбекистонлик дўсти Равшан Камиловнинг ўғли Фаррухнинг ижодига эътибор қаратишни маслаҳат беради. Энрикега «Соғинганим» ёқади.
Иглесиасларга ота ва ўғил Комиловлар йўқ дея олишмаган албатта.
Хонанда Шаҳзода нафақат МДҲ давлатларида машҳур. У яқин орада машҳур турк хонандаси Синан Акчил билан янги қўшиқ ижро этган эди. Лекин турк шоу-бизнеси «ўзбек эстрадасининг маликаси» ижодига анча олдин аҳамият берганлигини камчилик инсонлар билади.
Ушбу мега-машҳур хит Зейнеп Диздар ижрочида бир ондаёқ турк тингловчиларини қалбларини забт этган.
рости 5 йил аввалроқ.
Албатта дунёдаги энг машҳур ўзбек қўшиғи «Гули» ҳам.
Қандайлиги маълум эмас, аммо 1996 йилда ҳеч кимга таниш ва машҳур бўлмаган немис гуруҳи кичик ўзбек йигитчасининг қўшиғини ижро этган. Ундан ташқари у рақс ҳаракатларига ҳам тақлид қилган.
Биз ўз ўрнида, ушбу апрелнинг илк кунида сизнинг қалбларингизда бизнинг ўзбек шоу-бизнесига бўлган ғурур ҳисси яна бир бор пайдо бўлганлигига умид қилиб қоламиз!
ИЗОҲЛАР 0