Канизанинг мусиқий тўплами тақдимоти бўлиб ўтди
Тақдимотга хонанданинг яқин дўстлари, ОАВ вакиллари ташриф буюришди. Ҳеч кимга сир эмаски Канизанинг ҳар бир ҳаракатида, ишида, ижодида ўзгача бир такрорланмас фъел-атвори билан бошқа хонандалардан ажралиб туради.
Креатив дид эгаси Каниза, тақдимотга ҳам пухта тайёргарлик кўрган бўлиб, медиа дўконга киришда ерларга қизил атиргул барглари сочилгани эътиборни тортди.
Тақдимот хонанданинг жонли ижросидаги «Гўзал» номли таронаси билан бошланди. Қўшиқдан сўнг, хонанда барча ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдириб, ушбу тақдимот у учун жуда ҳам муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ташриф буюрган ОАВ вакиллари ўзларини ва албатта мухлисларни қизиқтирган саволларни беришди. Хонанда барча саволларга ҳаяжон ва қалбидан жавоб қайтарди. Тақдимотда Канизанинг шахсий ҳаёти, турмуш ўртоғи билан боғлиқ саволлардан тортиб, ҳамкасблари, янги мухлисларга тақдим этилиши кутилаётган янги тароналар ҳақида саволлар берилди ва уларга очиқ-ойдин жавоблар олинди.
«Гўзал» мусиқий тўпламдан 30та тарона ўрин олган. Бонус сифатида 4та қўшиқ тақдим этилган. Ушбу қўшиқлар орасида Канизанинг энг машҳур ва оммабоп тароналари ҳам бор.
Ташриф буюрган меҳмонларга шунингдек, кичик фуршет дастурхон ёзилган бўлиб, улардан келганлар баҳраманд бўлишди. Канизанинг қўшиғини жонли ижро этган мухлисага эса махсус тайёрланган совға тақдим этилди.
Тақдимот Ўзбегим қўшиғи билан якунланди. Энди Каниза ижоди шайдолари хонандадан ҳавола этилган дисклар тўпламини пойтахтимизнинг Discovery медиа дўконларида ҳарид қилишлари мумкин бўлади.





ИЗОҲЛАР 0