Концертлар ва шоу
Клип жараёни: Лола - "Севгимсан"
Латофатли Лола, 14 октябр куни ўзининг
”Севгимсан” номли қўшиғини тақдимотини ўтказганлиги ҳақида
хабар берган эдик. Хонанда тақдимотни ўтказиши билан вақтни бой бермай, қўшиққа клип олишни бошлаб юборди. Клип режиссёр-оператори Ёдгор Носиров. Шунингдек, клипда Рената Искандарова ва Базарова Мадина, либослар бўйича рассом Хилола Шер, дизайнер Зулфия Султон каби ўз ишининг усталари иш олиб боришди. Тез орада латофатли Лоладан янги ижод маҳсулини кутиб қоламиз. Ҳозир эса эътиборингизга клип тасвирга олиш жараёнидан суратларни тақдим этмоқдамиз.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
19-10-2015
ИЗОҲЛАР 0