alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Латофатли Лола -"Яраланган қанот" аудиопремьера

Латофатли Лола хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда фаол.  Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг асосий қисмини ташкил этади ва баъзида айнан у, инсонларни бир-бирларига яқинлаштиради. Тўғри биз мулоқат вақтида, суҳбатдошимизни кўра олмаймиз, аммо улар ҳикояларини ўқий оламиз . Лоланинг янги “Яраланган қанот” қўшиғи ҳам айнан шу ижтимоий тармоқда хонанданинг мухлисаси томонидан ёзиб қолдирилган қалб сўзларидан таъсирланган ҳолда бир зумда яралган. Тушкунликка тушган қиз: “Мен ҳудди яралган қуш каби” деган сўзларни ёзиб қолдирган ва шундан келиб чиққан ҳолда қўшиқ номи “Яраланган қанот” деб танланган. Қўшиқ муаллифлари истеъдодли ижодкорлар Сарва ва Комил. Ўйлаймизки, латофатли хонанданинг ушбу янги ижод маҳсули, унинг аввалги қўшиқлари сингари ўз мухлисларини топади. Ҳозир эса, "Yaralangan Qanot" қўшиғининг премьерасини қарши олинг.  


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-11-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг