alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Лейли билан талаба қизлар даврасида учрушув

Куни кеча, 18 февралда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Сетора” гуруҳининг илк таркиби аъзоси хонанда Лейли билан талаба қизлар даврасида учрушув бўлиб ўтди. Мазкур олийгоҳда ёш ва иқтидорли қизлар томонидан “Girls Devolepment club” қизлар клуби ташкил этилган бўлиб, у ерда бир неча йўналишларда ва турли мавзуларда қизлар билан семинар-тренинглар, учрашувлар бўлиб ўтади.

alt

Клубнинг бу галги меҳмони Лейли ўз ҳаёт ва касбий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда фикрларини билдириб, қизларга маслаҳатларини берди.

alt

Қизлар билан тўлган аудитория қаршисида турган хонанда бир оз ҳаяжонда эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Бу унинг бир оз ҳаяжонли титраган овозидан сезилиб турди ҳам.

alt

Хонанда қизлар саволларига жавоб берар экан, аёл киши бахтга қандай эришиши мумкин, унинг сирлари борми деган саволга, аёл киши доим ўзига эътиборли бўлиши кераклиги, ўз устида ишлаши, доим ўқиб изланиши кераклигини айтиб ўтди.

altalt

Эркаклар бўлажак рафиқалари нафақат гўзал балки, ўқимишли, дунё қараши кенг бўлишлигини исташларини таъкидлаб, қизларга кўпроқ ўқишни маслаҳат берди. Шунингдек, қизларга оила қурганларида ҳаётда ҳар қандай вазият бўлиши мумкинлигини, ана шундай вазиятларда бирон-бир қарор қабул қилишдан аввал турмуш ўртоғи билан муроса қилиб, келишилган ҳолда ечим топишни маслаҳат берди.

alt

Ўз ҳаётидаги воқеалар ҳақида сўзлаганда, оила унинг учун биринчи ўринда эканлиги, яъни ота-онаси, ўғли ва кейин албатта иш ва бошқа нарсалар ҳаётида ўрин эгалашини айтди. Фарзанди ҳақида сўзлар экан, унинг учун ўғли бола эмас балки, улғайган эркак киши эканлигини, унда маъсулият каби ҳислатларни тарбиялашини, ҳаётда отасиз ўғил, умуман фарзанд ўстириш жуда ҳам мураккаб вазифалигини ўз тақдиридан билишини айтиб, қизларга доим оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтди.

altalt

Шунингдек, учрашувда “Сетора” гуруҳининг илк таркиби қизларининг дўстлиги, гуруҳ ташкил этилиш тарихи ҳақида талаба қизларга сўзлаб берди. Лайло, Камила ва Феруза қай тарзда танишганликлари, улар билан  Р.Глиэр номидаги мусиқа мактабидаги даврлари, ўқиши, устозлари ҳақида сўзлаб берди. Гуруҳ қизлари билан бутун Ўзбекистон, ҳатто жаҳон давлатларида  бўлган гастроль сафарлари, айниқса Ҳиндистонга бўлган гастроль сафари билан боғлиқ ҳотиралари билан ўртоқлашди.

altalt

Биринчи маошингизни нимага сарф қилганингиз ёдингиздами деган саволга, “Сетора” гуруҳидаги фаолиятида олган илк маошини онасига олиб келганлигини, Камила ва Феруза ҳам ҳудди шу ишни қилган деб, жавоб берди.

altalt

Талаба қизларнинг илтимосларига кўра “Сетора” гуруҳининг қўшиқларини Лейли қизлар билан биргаликда ижро этди. Албатта ҳаммага таниш қўшиқлар жаранг сочганда барчанинг кайфияти кўтарилди, ҳамма рақсга тушиб қўшиқларга жўр бўлишди.

alt

Самимий ва очиқ-ойдин қизлар учрашуви сўнггида Лейли қизларга ўз ҳаёт тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги 3 муҳим маслаҳатини берди:

Лейлидан биринчи маслаҳат, “Қизлар ҳеч қачон ўзингизни ҳеч ким билан солиштирманг, ҳеч кимга ўзингизни қиёсламанг, қандай бўлсангиз, ўзингизни шундайлигингизча севинг”;

Лейлидан иккинчи маслаҳат, “Ўтмиш билан яшаманг, бугунги ва келажагингиз билан яшанг. Ҳаётингизда қийин вазият ва ҳолатларни орқага ташлашни ўрганинг. Биз инсонларнинг барча муаммоларимиз ўзимиздан, сабрсизлигимиздан келиб чиқади. Бир оз қаноат қилиб кутилса, бу ҳаётда барча орзуларга эришиш мумкин”;

Лейлидан учинчи маслаҳат, “Ҳар куни ўзингиз ва севимли машғулотингиз учун ярим соат бўлса ҳам вақт ажратинг. Китоб, ўқинг, спорт билан шуғулланинг”, - дейди хонанда Лейли.

Шунингдек, ушбу суҳбатда хонанда Лейли кундалик тутишини, эркакларда саҳийлик каби фазилатларни ҳурмат қилишини, мода, ташқи гўзаллик сирлари, сунъий гўзаллик, яъни инъекцияларга қарши эканлиги ва турли ҳил ўзининг гўзаллик сирлари ҳақида сўзлади.

Талаба қизлар хонанда Лейлига ўз муҳаббатларини билдириш мақсадида тайёрлаб қўйган совғаларини ҳадя этишди.

alt

Ва албатта, эсдалик учун фотосуратга тушишни ҳум унутмадилар. 

alt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг