alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Лобар Умарова:Клип ва фотожамланма

Азизлар бугун сизнинг эътиборингизга санъат оламига қадам қўйиб келаётган ёш истеъдодли хонанда Лобар Умарова ижросидаги “Аламлар” таронасига ишланган видеоклипни тақдим этмоқдамиз. Қўшиқ матни Ботир Эргашевга, мусиқаси Наргизхон Латиповага тегишли. Клипни Сардор Ахмедов тасвирга туширган.
Лобар Умарова ўз ижодини 2009 йилда бошлаган. 2010 йилда эса ўзининг илк клипини омма эътиборига ҳавола этган. Хонанда кўпчиликка "Маҳаллада" қўшиғи орқали танилган. Ҳозирча 6 та қўшиқ ижро этган бўлиб,  Лобар Умарова Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Мусиқали театр актёрлиги” бўлимида тахсил олган.
Ҳозирги кунда Лобар Умарова ижод қилишда давом этиб, навбатдаги қўшиқларни ёзиб, уларга клип олиш ишларини ҳам бошлаб юборганлар. Шунингдек, ижодкорнинг режаларида Ватан ҳақидаги қўшиқ ижро этиш каби улкан орзулари ҳам бор. 
 

 
Шунингдек, эътиборингизга хонандадан гўзал фотожамланмани ҳам тақдим этамиз. Марҳамат кўринг ва завқ олинг. 
 
alt
alt
alt
alt
alt
altalt
altalt
altalt
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-03-2015

ИЗОҲЛАР 1

Меҳмон 4 феврал #
Qoyil istedod egasiga
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг