Концертлар ва шоу
Лола & DJ PILIGRIM: "Imagine"
"UNICEF" болалар жамғармаси томонидан инновацион фикрлашни намойиш этган ҳолда, БМТ Бош Ассамблеясида жонли ижро орқали IMAGINE (Тасаввур қил) глобал кампаниясини эълон қилинган эди.
IMAGINE лойиҳасининг асосий мақсади кенг оммани бола ҳуқуқлари билан таништиришдан иборат бўлиб, "UNICEF" ташкилотининг таклифига биноан айнан хонанда Лола лойиҳада расман Ўзбекистонни тақдим этиб, "Imagine" қўшиғини ижро этиши ва бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олиниши маълум бўлганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.
Ва ниҳоят ушбу қўшиққа клип суратга олинди. Клип режиссери: Тимур Примкулов, сценарий муаллифи Гулсина Абдурахманова. Хонандалар либослари устида таниқли дизайнер Хилола Шер иш олиб борган.
Қўшиқ мусиқаси тўлиқ жонри ижродан ёзиб олинган бўлиб, "Сато" гуруҳи томонидан ижро этилган. Шуни таъкидлаш жоиз, "Сато" гуруҳи клип суратга олиш жараёнида ҳам қатнашган. Шунингдек клип жараёнида Unicef вакиллари ҳам иштирок этдилар. Қўшиқ ва клип ёзиш жараёнида "Томоша" болалар ижодий жамоаси ҳам қатнашдилар.
Тез орада мазкур таронани юртимизнинг барча радиотўлқинлари орқали тинглашингиз мумкин. Қўшиқ ва клип шахсан Жон Ленноннинг рафиқаси Йоко Оно тарафидан кўрикдан ўтказилади ва тасдиқланади. Мазкур лойиҳани Ёшлар ижодиёт ва санъат маркази ҳам қўллаб қувватлаганини таъкидлаб ўтиш лозим. Марказ клип суратга олиш жараёнида бино ва барча шарт шароитларни яратиб берди.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
29-01-2015
ИЗОҲЛАР 0