Концертлар ва шоу
Лола & Райҳон - "Кўникмадим": клип жараёни
Ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузларидан ҳисобланган латофатли Лола ва бетакрор Райҳон ҳамкорлигида яратилган "Кўникмадим" деб номланган дуэт тарона ўз мухлисларини топишга улгурди. Энди эса мафтункор хонандаларимиз ўз мухлисларини мазкур дуэт таронага суратга олинган видеоклип билан хушнуд этиш мақсадидалар.
Куни кеча клип суратга олиш жараёни ўз ниҳоясига етди. Клип икки кун давомида суратга олиниб, биринчи куни суратга олиш ишлари "Ботаника боғи"да бўлиб ўтди. Суратга олиш ишларининг иккинчи куни эса BVS студиясида давом этди. Трек йўналишида суратга олинган видеоклипга барчангизга яхши таниш Жасур Шаметов режиссёрлик қилди.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-03-2015
ИЗОҲЛАР 0