Лола болаларга меҳр улашди
Пойтахтимизда 20 ноябр куни Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ЮНИСEФ Болалар Фонди, бир неча ташкилотлар билан ҳамкорликда, “Соғлом бола” йилига, ҳамда болалар ҳуқуқлари бўйича Конвенциянинг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбирни ўтказди.
Ушбу тадбир болажонларга бағишланган бўлиб, кечанинг 750 нафар иштирокчилари, улар қаторидаги заиф болажонлар ҳам кечанинг ёрқин лаҳзаларидан бир олам қувонч олиб, дастурнинг бир қатор тадбирларида иштирок этиб, кўнгиллари шод бўлди.
ЮНИСЕФ Болалар Фонди ўзбек эстрадасининг вакилларидан латофатли Лолани ушбу тадбирга таклиф этди. Албатта Лоланинг ташрифи ва унинг ажойиб қўшиқлари болажонлар учун катта туҳфа бўлди.
Лола билан бўлган илиқ учрашувдан болажонларнинг қувончлари чексиз эди. Бу кеча ҳақиқий болалар байрамига айланди.
Латофатли Лола: "Агар қўшиқларим билан юракларингизга илиқлик олиб кира олган бўлсам... озгина бўлса ҳам ишонч, муҳаббат улашган бўлсам, шундай ҳайрли ишга бир оз ҳиссамни қўша олган бўлсам, мен ўзимни ҳаётдаги энг бахтли инсон деб ҳисоблайман"! - шундай дейди.
ИЗОҲЛАР 0