alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Лола иккинчи ижтимоий лойиҳани тугатмоқда

Лола бошчилигида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Миллий Олимпия Қўмитаси таклифига биноан, параолимпиячиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшиқ ва клип бўлиши кутилмоқда. Қўшиқ хушовоз хонанда Лоланинг ўзи ва «Беном» гуруҳи вакиллари томонидан ижро этилган. 

Клипда бош роллардан бирини актриса Раъно Шодиева ижро этмоқда. Режиссёрлик вазифасини Лола ўз зиммасига олган бўлиб, оператор Рустам Муродов хонанданинг сценарийси асосида суратга олинаётлагн видео асарга оперторлик қилмоқда. Тез кунда мазкур қўшиқ ва клип кенг омма эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.

alt

Қўшиқ «Беном» гуруҳи вакиллари Сарвар Азимов ва Комил Фозилов томонидан ижро этилган бўлиб, унга суратга олинаётган видео кетма-кетлик қаҳрамонлар либослари устида таниқли дизайнер Ҳилола Шер ишлаган.


Лола Йўлдошева, клип режиссёри:

«Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад - параолимпиядачиларимизни қўллаб-қувватлаб, улар ёлғиз эмасликларини ҳисти эттириш. Менга мазкур лойиҳа таклифи тушган заҳоти ҳаёлимга келган нарса, имконияти чекланган спортчиларимизнинг нақадар кучли ирода соҳиби эканлиги. Улар бу ютуқларга эришиш учун қандай қийинчиликлардан ўтишлари керак бўлган. Клипда профессионал аткёрлардан фақатгина Раъно Шодиева иштирок этган. Қолган образларда параолмипядачиларнинг ўзлари қатнашганлар. Мазкур клипнинг суратга олиш ишлари жуда катта миқёсда бўлди. Суратга олиш ишлари узоқ давом этди. Қисқа метражли фильм суратга олдик деса ҳам бўлади. Саккиз кун давом этган суратга олиш ишларида бутун бошли кўчаларни клипга мос равишда безатишга тўғри келди. Клип премьера қилингач, бунга ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин».

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-08-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг