alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Масрур Усмонов концертидан фоторепортаж


28, 29 ноябр кунлари ''Истиқлол'' санъат саройида Масрур Усмоновнинг узоқ кутилган яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Бу куни залга хонанданинг асл мухлислари йиғилганини англаш қийин эмас эди.  Масрур Усмоновнинг овози янграши билан йиғилганлар уни катта олқишлар билан кутиб олдилар.  

alt
alt

Концерт дастури хонанданинг “Азизам” қўшиғи билан очиб берилди. Саҳна декорацияси жуда ҳам дабдабали бўлмасада, дид билан безатилган эди, саҳна марказида катта монитор ўрнатилган бўлиб, икки четида оппоқ зинапоялар қурилган.

alt
alt

Бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ хонанда концерт дастурида бошловчиликни ҳам ўз зиммасига олган экан.

alt
alt

Шунингдек концертга раққосалар билан бир қаторда созандалар ҳам жалб этилган.

alt
alt
 
Деярли ҳар бир қўшиқ жўрлигида саҳнадаги монитор орқали унга яратилган клип намойиш этиб турилди.

Дастур давомида хонанданинг укаси Расулхон Усмонов билан биргаликда куйланган дуэт тарона ҳам ижро этилди. Ушбу тарона дан сўнг Масрур Усмонов саҳнани вақтинча тарк этди ва расулхон Усмонов ўзининг мумтоз қўшиқларидан яратилган мусиқий гулдаста билан йиғилганларни хушнуд этди. 

alt
 
Дастурнинг иккинчи қисми ''Ёдингдаму'' таронаси билан бошланди. Томошабинлар олқишидан мазкур тарона барчанинг дилидан жой олган қўшиқ экани маълум бўлди. Навбатдаги тарона ушбу қўшиқнинг мантиқий давоми эканлигини ва унинг яралиш тарихи ҳақида хонанданинг ҳикоясидан сўнг “Биринчи муҳаббатим” қўшиғи янгради.  

alt

Яна бир олқишга сазовор бўлган тарона “Қайнона” деб номланиб, мазкур қўшиқ учун махсус саҳна кўриниши ҳам яратилган. Саҳна кўринишида халқ севган актриса Тўти Юсупова ҳам иштирок этдилар.

alt
alt
alt

Хонанданинг ота-онасига бағишлаб куйлаган қўшиғи барчани кўзида ёш қалқишига сабаб бўлди. Қўшиқ ниҳоясига етгач хонанда ота-онасига таъзим бажо келтриб, уларга катта гулдасталар ҳадя этди.

alt
alt
alt
alt
alt

Дастур давомида хонанда бир неча бор либосларини алмаштирди. Либослар устида дизайнер Комил Исоқжонов иш олиб борганини қайд этишимиз мумкин. Бутун дастур давомида “Тошкент зеболари” рақс дастаси йиғилганларни ўз рақслари билан мамнун этишди.
 
alt
alt

Хонандани муваффақиятли ўтган илк имтиҳони билан чин қалбдан табриклаб қоламиз.

Концерт дастуридан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда томоша қилишингиз мумкин.


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-12-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг