Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
“Милий либос” дефиле шоусидан фоторепортаж
13 декабр куни Ёшлар ижодиёт саройида “Милий либос” Республика мода фестивали бўлиб ўтди. Дизайнерлар танловининг финал босқичида 24 та дизайнер томонидан яратилган 17 та либослар тўплами намойиш этилди.
Фестивалда ўз коллекциялари билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг турли босқич талабалари ўзларининг коллекциялари билан иштирок этишди.
Дефиле намойишига ҳар бир ташриф буюрган меҳмон, иштирокчиларнинг самарали меҳнатлари орқасидан, гўзал юртимиз Ўзбекистоннинг турли вилоятларининг ўзига хос анъанавий матолари, бичимларидан фойдаланган ҳолда яралган либослар тўпламларини кўришга муваффақ бўлдилар.
Дефиле намойишига ҳар бир ташриф буюрган меҳмон, иштирокчиларнинг самарали меҳнатлари орқасидан, гўзал юртимиз Ўзбекистоннинг турли вилоятларининг ўзига хос анъанавий матолари, бичимларидан фойдаланган ҳолда яралган либослар тўпламларини кўришга муваффақ бўлдилар.
Бошловчилик вазифаси юзидан табассум аримайдиган гўзал актрисамиз Дилнозахон Кубаева зиммасига юклатилган эди.
Дефиле намойишда кўпчиликни эътиборини қаратган жиҳатлардан бири бу, миллий услубда безатилган "бурчак" бўлди.
Либослар намойиши, “Сато” гуруҳи вакили Тоир Қузиев ижросидаги миллий мусиқа оҳанглари остида тақдим этилди.
Дефиле шоунинг кўзга ташланган жиҳатларидан эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари модел қизлар сифатида иштирок этганликлари бўлди. Хонандаларимиз ўз қўшиқлари билан гўзал либослар тўпламлари намойишига жозиба баҳш этдилар.
Дефиледа моделллар сифатида Муниса Ризаева, “Элдидо” гуруҳи, Умидахон, Женисбек Пиязов, Зиёда, Милена Мадмусаевалар иштирок этишди.
Олийгоҳ талабалари бўлмиш бўлажак истеъдодли дизайнерларнинг ишларида Сурхондарё ва Қашқадарё кашталари, Фарғона ҳудудининг миллий газламалари, Хоразм чопонларининг бичими, Бухоро зардўзлиги, Қорақалпоқ нақшларидан моҳирона фойдаланиб, миллий анъаналарни сақлаган ҳолда замонавийликни уйғунлаштирганликларини кўриш мумкин бўлди.
Намойиш сўнггида барча иштирокчи дизайнерлар сертифакатлар билан тақдирландилар.
Ғолибларни эса, Италия Санъат, дизайн ва янги технологиялар Консорциуми Президенти, Милан политехника Университети Дизайн мактаби декани, профессор Артуро Делакуа маҳсус дипломлар билан тақдирлади.
Ғолиблик дипломлари, Дилафрўз Умаралиевага-“Қорақалпоқ қизи”, Гўзал Магруповага-“Времена года”, Озод Рўзибоевга - “Особенные мотивы”, Камола Асомовага -“Бодом”, Дилноза Аҳмедова ва Нилуфар Юнусходжаеваларга - “Сурхонча” либослар тўпламлари учун топширилди.
Либослар намойиши юртимизда ҳар тарафлама ҳақиқатда жуда ҳам истеъдодли, қўпқиррали ижодкор ёшлар етарли даражада эканлигини кўрсатди.
Шунингдек ўқинг:
Либослар намойиши юртимизда ҳар тарафлама ҳақиқатда жуда ҳам истеъдодли, қўпқиррали ижодкор ёшлар етарли даражада эканлигини кўрсатди.
Шунингдек ўқинг:
Дилдора Қосимованинг модалар намойиши
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
16-12-2014
ИЗОҲЛАР 0