alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Мирзо» театрининг концертидан

«Истиқлол» санъат саройида 1-4 апрел кунлари «Мирзо» театрининг «Кўришамиз-кулишамиз» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Концертнинг иккинчи кунидан фоторепортажни тақдим этмоқдамиз.

alt

Дастур Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедовнинг чиқиши билан бошланди. У бир соатга яқин ўзининг теша тегмаган, бошқа дастурларида фойдаланилмаган латифалари, ҳазиллари билан мухлисларга яхши кайфият улашди.  

Унинг «Цирк ҳақида», «Хитойлик меҳмон ҳақида», «Лўлилар ҳақида»ги латифалари эътиборимизни тортди.

alt

«Шу вақтгача саҳнада оналар ҳақида кўп гапирибману, аммо оталар ҳақида умуман гапирмаган эканман, ушбу концертимизда оталарга бағишланган кўплаб чиқишларимиз бор, ҳозир «Ота» деб номланган қўшиғимни тақдим қилмоқчиман», дея шу номли қўшиқни куйлади.

altalt

Мирзабек Холмедов бир соатга яқин чиқиши мобайнида турли хил образларда намоён бўлиб, ўз ишининг устаси, қобилиятли актёр ва синчков қизиқчи эканлигини яна бир бора исботлай олди.

alt

Саҳнада Валижон Шамсиев, ҳамда Маъмуржон Холмедовларнинг «Поездаги саргузашт» номли саҳналаштирилган латифасини мухлислар давомли қарсаклар билан кутиб олишди.

altalt

Шу вақтга қадар «Мирзо» театрининг барча аъзолари аёллар либосини кийиб, турли хил ҳазиллар қилишидан хабарингиз бор. Бу сафар эса театр сардори Мирзабек Холмедов 50-60 ёшлар оралиғидаги аёл образида ва кийимида кўриниш берди.

alt

Бу кўриниши ҳақида унинг ўзи: «Шунча йиллик ижодим мобайнида иккинчи бор аёллар кўйлагини кийиб саҳнага чиқишим».

alt

Мирзабек Холмедов, Маъмур Холмедов, ҳамда Валижон Шамсиевларнинг «Кампирлар суҳбати» деб номланган чиқишига кулмаган одам қолмади деярли.

alt

Бу чиқишда Ойбек Холмедов нафақа тарқатувчи,

altalt

Улуғбек Холмедов спортчи йигит,

alt

Ботир Имомхўжаев режиссёр,

alt

Ҳалимахоним эса Халимбой образларида намоён бўлишди.

altalt

Ойбек Холмедов «Хоразмча» қўшиқ куйлади.

alt

Шукрулло Исроилов ҳам яккахон чиқиш қилиб, мухлисларни янги латифалари билан хушнуд эта олди. У ва Халимахоним биргаликда «Дутор чалиб» қўшиғини куйлашди.

altalt

Дастурнинг барча кунларида, айнан концерт бўлаётган оқшомда туғилган кунини нишонлаётган мухлисларни саҳнага чиқариб, уларга ажойиб табрик, саҳна кўриниши қўйиб беришди. Бу саҳна кўринишида театр аъзолари турли хил хонандаларга тақлид қилишди.

Ундан сўнг, Улуғбек Холмедов хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг «Бойвачча» қўшиғини пародия қилиб чиқди.

alt

Ботир Имомхўжаев эса «Сарбон» гуруҳи яккахони Фарҳод Саидовга пародия қилди.

Шукрулло Исроилов ва Ҳалимахоним биргаликда Фарҳод ва Ширин дуэтининг «У нимадир» қўшиғини жонли пародия қилишди.

alt

Валижон Шамсиев Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага пародия қилди. У Юлдуз Усмонованинг бир нечта қўшиғини куйлади.

Дастур сўнггида «Божалар» гуруҳининг «Гули» қўшиғини Мирзабек Холмедов куйлади. Бироздан сўнг эса шу қўшиқни куйлаб саҳнада Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи пайдо бўлди.

altaltaltalt

Саҳна ортидан суратлар. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-04-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг