Москвада хонанда Лоланинг концерти бўлиб ўтди
Лоланинг ижодий жамоаси хабарига кўра, концерт зали хонанданинг Москвалик ва ҳамюртларимиздан иборат мухлислар аудиторияси билан тўлиб, жуда ҳам самимий муҳитда ўтган.
Ушбу дастурда жонли ижро, томошабин билан илиқ диалог, дилга яқин ва энг хит қўшиқлар жаранг сочди.
Шунингдек, мухлислар севимли хонандалари билан биргаликда дуэт бўлиб, саҳнада қўшиқлар куйлаш имконига ҳам эга бўлдилар. Ташриф буюрган меҳмонлар рақсга тушиб, Лолага жўр бўлишни ҳам унутмадилар.
Саҳнада машҳур рақс труппаси ҳам ўз чиқишлари билан барчани шод этдилар. Жамшид Ражабовнинг гитара тори садолари остида ижро этилган қўшқилар эса концертга яна бир ўзгача кайфият бағишлади.
Албатта латофатли, нафис дид эгаси Лола концертда мухлисларни нафақат ўз қўшиқлари балки такрорланмас кўриниши билан ҳам шод айлади. Хонанданинг концерт либослари устида юртимизнинг етакчи дизайнерларидан бири бўлмиш Зулфия Султон иш олиб борган.
Хонанданинг Москвадаги концерти, Нью-Йоркдаги дастури каби аъло кайфиятда ўтди.
Эслатиб ўтамиз, хонанда 1 август куни «Хабар ол» номли янги таронаси премьерасини ўтказган эди.





ИЗОҲЛАР 0