Мунисадан «Айбим севганим» қўшиғи учун клип
Съёмка жараёнлари 2-3 кун мобайнида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Суратга олиш ишларининг илк куни Аброр Ҳидоятов театрида 29 июль куни бўлиб ўтди.
Унда Муниса Ризаева театр саҳнасида Ширин образида намоён бўлди. Актёр Алишер Узоқов эса биринчи марта хонанданинг клипида бош ролни ижро қилмоқда. Ушбу клипда Алишер Узоқовнинг роли ҳақида маълумотлар ошкор этилмаган бўлса-да, у замонавий Фарход образида бўлиши тахмин қилинмоқда.
Клипда Шаҳло Темирова ижроси ҳам кутилмоқда. Умуман олганда, хонанда бу сафар клип, унинг ғояси, воқеалар ривожи ва қаҳрамонлар ҳақидаги барча маълумотлар сир тутилишини истади.
Клип Ёдгор Носиров режиссёрлигида тасвирга олинмоқда.
Муниса Ризаеванинг клипдаги образлари устида Ҳилола Шер, Лидия Андре ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, хонанда 25 июль куни «Айбим севганим» таронасини илк марта тингловчилар ҳукмига тақдим этган эди. Қўшиқни сайтимизда тингланг.
ИЗОҲЛАР 0