alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Муҳаббат Шамаева билан ижодий учрашув

Узоқ йиллардан буён АҚШда яшаб, истиқомат қилиб юрган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева 19 август куни Тошкентга келди. Муҳаббат Шамаеванинг деярли ҳар бир қўшиғи олтин фондимиздан жой олган бўлиб, биргина «Ойдин кўчалар» қўшиғини билмайдиган юртдошимиз бўлмаса керак.

alt

Хонанда 25 август куни Тошкент шаҳридаги «Баҳор» номли ресторанда санъатдаги яқинлари, шогирдлари ва журналистлар иштирокида ижодий учрашув ўтказди. Мазкур учрашувда сайтимиз ҳам меҳмон бўлиб, ижодий учрашувнинг ҳайратларини сиз азиз мухлисларимизга улашишни мақсад қилдик.

Кечада бугунги кундаги ўзбек санъатининг дарғалари, хусусан Ўзбекистон халқ ҳофизи Хасан Ражабий, Ўзбекистон халқ ҳофизи Хайрулла Лутфуллаев, Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров, Ўзбекистон халқ ҳофизлари Бекназар Дўстмуродов, Абдунаби Иброҳимов, Ўзбекистон халқ артисти Маъмура Эргашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Султонпошша Ўдаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Каримбой Раҳмонов, Ўзбекистон санъат арбоби Мустофо Вафоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Иброҳимбекова, Саида Раметова, Беҳзод Муҳаммадкаримов, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев сингари устоз санъаткорлар иштирок этишди.

Бу кечада жуда ҳам моҳир созандалар Ўзбекистон халқ артисти Абдулаҳад Абдурашидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Холтожиев, Аҳмаджон Дадаевлар ўзларининг юксак маҳоратларини яна бир бора кўрсатиб қўйишди.

alt

Учрашув ҳақиқий жонли ижродаги қўшиқлар байрами бўлди десак муболаға бўлмайди.

Умуман тайёргарликсиз фақат жонли ижрода куйланган қўшиқларга йиғилган меҳмонлар нафақат шинавандалик қилишди, балки хиром ҳам айлашди.

Кечада қўшиқ куйлаётган ҳар бир хонанда қўшиқ куйлашдан олдин Муҳаббат Шамаева билан боғлиқ хотираларини эслаб, ундан сўнг ўзларининг дилтортар тароналарини совға сифатида армуғон қилишди.

Учрашувнинг энг аҳамиятли томони авваламбор дийдор бўлган бўлса, яна бир томони бу учрашув бугунги кунда ижод қилиб юрган ёшлар учун ҳам ўрнакдир. Сабаби бу оқшомда жонли қўшиқ куйлаётган хонандаларнинг ёши анча катта бўлишига қарамасдан, ҳеч қандай махсус тайёргарлик кўриб ўтирмасдан қўлига микрофонни олиши билан барча йиғилганларни ҳайратда қолдиришди.

  

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-08-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг