Muzzday: Сайилгоҳдаги музқаймоқ фестивали
Muzzday фестивалида ҳордиқ, ширинликлар, ичимликлар, музқаймоқлар, диско ва ўйинлар зонаси каби бир нечта зоналар ташкил этилганди.
Фестиваль меҳмонлари турли ўйинлар, флешмоблар ва интерфаол ўйинларда иштирок этиш имконига эга бўлдилар.
Энг узун музқаймоқлар йўлкаси энг кўп меҳмонларни ўзига жалб этган ҳудуд бўлди. Фестивалда маҳаллий брендлар билан бир қаторда таниқли дунё маркаларининг франшизалари ҳам қатнашдилар. Бу ерда италянча музқаймоқдан тортиб, одатда Истанбул кўчаларида томоша қилиш мумкин бўлган, турли кўзбўямачилик билан тақдим этиладиган машҳур турк музқаймоқларигача намойиш этилди.
Болалар учун ҳам махсус ўйин ҳудудлари, шунингдек, маҳорат дарслари ва танловлар ташкил этилди.
Зоналардан бирида «Книжная полка» дўкони томонида эртак қаҳрамонлари жўрлигида баланд овозда ўқиш тадбири ўтказилди. Шунингдек, китобсеварлар учун бепул кутубхона ташкил этилди.
Сайилгоҳ марказида ўрнатилган саҳнада Райҳон, Жаҳонгир Позилжонов, Жасур Умиров, Зиёда, Нилуфар Усмонова каби таниқли эстрада юлдузлари ва пойтахт диджейлари иштирокидаги концерт дастурлари бўлиб ўтди.
ИЗОҲЛАР 0