Концертлар ва шоу
Нилуфар Усмонова: Узоқ кутилган клип премьераси
Ўзбек эстрадасида ўз мухлисларига эга хонанда
Нилуфар Усмонова “Дунё” қўшиғига ишланган видеоклипи билан барчани ҳушнуд этиш арафасида эканлиги ҳақида ҳам аввал хабар берган эдик.
Ва ниҳоят Хонанданинг “Дунё” қўшиғига ишланган видеоклипни мухлислар илк бора Vevo мусиқа интернет-ресурсида кўришга муваффақ бўлдилар.
Vevo бу – Universal, Sony, Phil, Abu Dhabi, E1 овоз ёзиш компанияларининг ҳамкорликдаги лойиҳаси бўлиб,
vevo.com ресурси буткул фақатгина бир нечта чет эл давлатларида амал қилади. Лекин МДҲ давлатларидаги баъзи хонандаларнинг шахсий саҳифаларига ҳам эгалик қиладилар ва бу камдан-кам учрайдиган ҳолат.
Айнан
Нилуфар Усмонова ушбу нуфузли ресурснинг видеоканалида ўзининг шахсий саҳифасига эга бўлган биринчи хонандалардан бири бўлди ва айнан ушбу каналда
“Дунё” қўшиғига ишланган
видеоклип жойлаштирилди. Хонанданинг ашадий мухлислари унинг ушбу каналига аъзо бўлиб, Нилуфар Усмоновадан сўнгги ижод маҳсулларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўладилар.
Каналга
бу ерда аъзо бўлишингиз мумкин.
«Ҳечким эшитмас ҳасратлардан чарчадим…
Ортимдан гап сўз ғийбатлардан чарчадим…
Ҳақиқати коп туҳматлардан чарчадим…
Натижаси йўқ меҳнатлардан чарчадим..».
Ушбу қўшиқ сатрлари барчанинг қалбидан ўрин эгаллаб, ўз мухлисларинитопиши шубҳасиз. Чунки ҳар бир инсон ҳаётида оғир дамлар ҳам, қувончли дамлар ҳам бўлади.
Бугун эса сиз азизлар ушбу клипни бизни сайтимизда ҳам кўришингиз мумкин бўлади.
Клип премьерсидан аввал эса хонанда мухлислари орасида ижтимоий тармоқларда
17 майдан 30 майга қадар танлов эълон қилинган эди.
Ушбу танловда 1000 дан ортиқ мухлислар иштирок этишди. Танлов якунлари бўйича 31 май куни
Italiano Vero ресторанида танлов ғолибларини тантанали равишда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 20 та танлов иштирокчиси Нилуфар Усмоновадан махсус совғаларга эга бўлишди.
Нилуфар Усмонованинг учрашувга ташриф буюрган бир мухлиси кўзига ёш олди. У жуда кўп вақтлар хонанда билан яқиндан танишиш орзусида бўлган ва албатта қаршисида севимли хонандасини кўриши билан севинч ёшларини тутиб тура олмаган. Бу ҳолат учрашувга йиғилган барчани таъсирлантирди.
Учрашувга хонанданинг мухлислари вилоятлардан, ҳатто бир танлов ғолиби Малайзиядан учиб келибди. Хонанда ва унинг мухлислари билан учрашув илиқ дўстона муҳитда ўтди.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
03-06-2015
ИЗОҲЛАР 0