Концертлар ва шоу
Нилуфар Усмоновадан ижодий янгиликлар
Ўзбек эстрадасининг қувноқ хонандаларидан бири ҳисобланмиш Нилуфар Усмонова ёзги таътил саёҳатлари олди бизнинг Myday таҳририятимизга ташриф буюриб, биз билан ижодларидаги кутилаётган янгиликлар билан ўртоқлашдилар.
Нилуфар Усмонова билан бўлиб ўтган суҳбатда бизга, хонанда таътил сафаридан қайтганларидан сўнг янги қўшиғи ва унга ишланган ҳаётий сюжетга эга видеоклип мухлислар ҳукмига тақдим этилиши шунингдек, янги альбом тўпламининг тақдимоти ўтказилиши маълум бўлди. Бу икки тақдимот июл ойида ўтказиш режалаштирилган.
Юқорида қайд этилган янги қўшиқ номи “Дона-дона” бўлиб, суратга олинган видеоклип режиссёри сифатида Йигитали Мамаджонов иш олиб борган. Клипмейкер вазифаси эса Жаҳонгир Ибрагимов (Yoxan таҳаллуси остида барчага яхши таниш)га юклатилган.
Биз эса ўз ўрнида, оилавий саёҳатга йўл олган Нилуфар Усмоновага мароқли ҳордиқ тилаб қоламиз.
Шунингдек, азизлар тез орада ушбу учрашувда бўлиб ўтган қизиқарли интервьюни сайтимизда ўқишингиз мумкин бўлади. Сайтимизни кузатишда давом этинг дўстлар!
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
03-07-2015
ИЗОҲЛАР 0