00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Нилуфар Усмоновадан янги қўшиқ премьераси
Март ойида Нилуфар Усмонова янги қўшиғи учун клип тасвирга олдираётгани ҳақида хабар берган эдик.
Янги тарона «Келақол жоним» деб номланган бўлиб, хонанда ушбу қўшиғини мухлислари ҳукмига тақдим этди. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Юлдуз Усмонова томонидан ёзилган.
Мазкур таронага тасвирга олинган клип трек ва сюжетдан иборат бўлиб, Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида, клипмейкер Жаҳонгир Ибрагимов (Yoxan таҳаллуси остида барчага яхши таниш) томонидан суратга олинди.
Клип тасвирга олиш жараёнини бу ерда кўришингиз мумкин.
Демак, азизлар эътиборингизда ўзбек эстрадасининг ёрқин хонандаларидан бири Нилуфар Усмоновадан янги қўшиқ. Тингланг ва завқ олинг. Тез орада эса мазкур қўшиққа клип ҳам ҳукмингизда ҳавола этилади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
03-04-2016





ИЗОҲЛАР 0