Нилуфар Усмонованинг янги қўшиға клип олинди
Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири Нилуфар Усмонова «Келақол жоним» номли янги қўшиғи учун клип тасвирга олдирди.
Хонанда, ҳозирги кунда ҳаётимизнинг асосий қисмини эгаллайдиган ижтимоий тармоқларда фаол ва у 15 март куни янги клип устида иш бошлаганлигини фейсбукдаги расмий саҳифасида суратлар ва видеолар орқали мухлисларига маълум қилган.
Биз ушбу хабарни кўргач, жараённи ёритиш ва сизларнинг эътиборингизга фотосуратларни тақдим этиш мақсадида, клип суратга олиш майдончасига ташриф буюрдик.
Янги қўшиқ сўзи ва мусиқа муаллифи, хонанданинг волидаси Юлдузхоним Усмонова.
«Келақол жоним» номини олган таронага клип тасвирга олиш ишлари «Ботаника боғи»да бўлиб ўтди.
Видеомаҳсулот хонанданинг доимий ижодий ҳамкори клипмейкер Жаҳонгир Ибрагимов (Yoxan таҳаллуси остида барчага яхши таниш) томонидан суратга олинди.
Мухлисларига янги ижод ишини тақдим этиш мақсадида, кун давомида хонанда ўз жамоаси билан биргаликда клипнинг трек қисмини тасвирга олишни амалга оширишди.
Ушбу куни хонанданинг стилисти ва визажисти вазифасини Рината Искандарова амалга оширди.
Демак, тез орада Нилуфар Усмонованинг мухлислари янги видеоклипдан баҳраманд бўлишлари мумкин. Унгача эса, тасвирга олиш майдончасидан жараён акс этган фотосуратлар ҳукмингизда.





ИЗОҲЛАР 0