Ўлкамизда 
Наврўзи олам кенг нишонланиши ҳеч биримизга сир эмас. Пойтахтимизда ушбу шодиёнага бағишланган кўпгина тадбирлар бўлиб ўтди. Наврўз байрами кенг тарзда ва ҳурсандчиликда кутиб олинди ва бу байрам шукуҳи хали бир муддат давом этади. 
	Бугун сизларга ана шундай тадбирлардан бири, яъни 
"Наврўз" байрами шодиёнасига бағишланган концерт дастуридан фоторепортажни тақдим этамиз. 
	Пойтахтимизда жойлашган 
Туркистон санъат саройида жорий йилнинг 
18 мартида "Наврўз" байрамига бағишланган дўстона Озарбайжон –Ўзбекистоннинг концерт дастури бўлиб ўтди. 
	
		
		Концерт дастури Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Гайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази кўмагида ўтказилди.  
	
		
		Ушбу тадбирдан асосий мақсад – Наврўз байрамини тарғиб этиш, Юнеско номоддий маданий қадриятларини икки дўст мамлакатнинг ўхшаш тарафларини қардош ўзбек халқига таништиришдан иборат эди. 
	
	
	
	
		Концертга меҳмонлар, икки ҳалқ вакиллари, элчихона вакиллари ташриф буюрдилар. 
	
	
	
	
		
		Концерт дастури бошланишидан аввал Туркистон санъат саройининг фойесида Озарбайжон маданиятига, Озербайжон санъатига, ҳамда “Наврўз” байрамига бағишланган кўргазма ташкиллаштирилганини, ҳамда чет эл элчиларига Наврўз байрами ширинликлари тортиқ этилганлигини кўриш мумкин бўлди.
	
		 
	
	
	Саҳнага бошловчилар чиқиб барчани Наврўз байрами билан муборакбод этиб, концерт дастурини очиқ деб эълон қилдилар. Шунингдек, ушбу кеча иштирокчилари ва ҳурматли меҳмонларни таништириб ўтдилар. Бошловчилар томонидан кеча икки тилда, яъни ўзбек ва озарбайжон тилида олиб борилди. 
	
	
	
		
		Бошловчилар томонидан саҳнага ҳурматли кеча меҳмонлари таклиф этилдилар. Ҳурматли меҳмонлар ушбу тадбир борасида ўз фикрларини айтиб, барчани Наврўзи олам билан муборакбод этдилар. 
		 
	
	
		
		Ушбу концертнинг иштирокчилари турли ҳил танловлар ва Халқаро фестиваллар лауреатлари бўлиб, концерт ташкилотчилари фурсатдан фойдаланиб, барча кеча қатнашчиларини залдаги томошабинларга бирма-бир таништириб, уларни фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирладилар. 
		 
	
	
		
		Концерт дастури очиқ деб эълон қилингандан сўнг ва кечанинг кириш қисми тугаллангандан кейин “Ниҳол” мукофоти совриндори Исроил Саидумаров саҳнага чиқди. У биринчи бўлиб "Райхон", сўнг "Муҳаббатим қудратим" озарбайжон халқ қўшиғини куйлаб берди. 
		 
	
	
		
		Концертни ўзининг қўшиқлари билан очиб берган ҳамюртимиз Исроил Саидумаровдан сўнг, икки халқ санъаткорлари саҳнага бирин-кетин чиқиб ўзларининг маҳоратли ижролари билан барча мухлисларни шод айладилар. 
		 
	
	
		 
	
		Улар орасида Айтен Магаррамова, ҳамда машҳур хонанда Юлдуз Турдиеваларни ҳам кўриш мумкин бўлди. 
	
	
		Уюштирилган дўстона концерт дастури икки халқ санъат олами вакиллари иштирокида жуда ҳам ажойиб ва кўтаринки руҳда ўтди. Истеъдодли санъаткорлар ўз ўрнида кечага ташриф буюрган барча мухлисларга ажойиб концерт дастурини тақдим этдилар.
		
		 
	
		Концертдан тўлиқ фотохисоботни бу ерда  кўришингиз мумкин. 
		
		
		
		  
ИЗОҲЛАР 0