alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ўзбек қўшиқларининг сифати янада ошади

Ўзбек эстрадаси хонандалари махсус малака ошириш курсларини ўтишади.

Малака ва маънавият дарсларида қатнашувчи хонандалар яқин икки ой ичида парталарга ўтиришади. Дарслар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилади.

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси раҳбари Фарход Жўраев таъкидлашича, асосий диққат эътибор бастакор, шоир ва ижрочи хонандалар ҳамкорликда иш олиб боришларига ва сифатли қўшиқлар яратишларига қаратилади.

Шунингдек, телеканаллар эфирларидан мазмун маънога эга бўлмаган, аммо қофияли сўзлар кетма-кетлигидан иборат тароналарни олиб ташлаш кўзда тутилган.

«Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ижодкор шахслар ўзларининг истеъдодларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шу сабаб ҳам, ҳозирда ўз ижодларини намоён этаётган шоирлар ва хонандалар сони кўпайиб кетган бўлса керак. Аммо тингловчига уларнинг санъати доим ҳам маъқул келавермаслигини ўзлари баъзида тушунмайдилар. Юртимизнинг умумий маънавий даражасига ёш ижрочилар маданияти мос келиши учун уларнинг савияларини ошириш даркор»,- дейди «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси раҳбари Фарход Жўраев.


Дарслар қай тарзда ўтиши ва ўқитувчи сифатида кимлар дарс бериши ҳали номаълум.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, сўнгги бир неча йил ичида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан бир қатор санъаткорлар лицензиядан махрум этилган ва ўндан ортиқ хонандалар огоҳлантирилган. Масалан, хонанда Лола саҳнадаги ўта очиқ либоси ва ижтимоий тармоқлардаги суратлари учун лицензиядан маҳрум этилган эди. Тамилла таҳаллуси остида ижод қилувчи Эсмеральда Рахматованинг ҳам икки маротаба лицензияси, беҳаё видеолари учун олиб қўйилган. Муниса Ризаева эса тушунарсиз сўзлардан иборат Sakramento қўшиғи учун катта танқид остига олинганди: «Бўлди, бўлди, йиғламенто, Бузилмасин косметико. Кўз ёшларим томчилатма, Логика логикали».

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг